Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 10

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 99

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 188

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 217

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 194

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 320

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 294

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 268

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

17:15 / 2023-12-26 837 0 Ҳодисалар

Ҳиндистонда полиция либосидаги «қароқчилар» ўзбекистонлик эркакнинг пулини «ухлатиб» кетди

world-news

Ҳиндистоннинг Гуруграм (Гургаон) шаҳрида полиция либосида бўлган бир гуруҳ шахслар ўзбекистонлик фуқарони пулини ўмариб кетди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Гуруграм шаҳрининг 53-секторида шанба куни кечки соат 21.00 атрофида меҳмонхонага қайтиб келаётган уч нафар ака-укани полициячилар тўдаси гўёки ҳужжатларни текшириш баҳонасида тўхтатган. Улар сумкаларни кўздан кечириш жараёнида 16 минг АҚШ долларини ўғирлаб, қочиб кетган.

Ўзини Б.С. деб таништирган Ўзбекистон фуқароси Гуруграм шаҳрида жойлашган “Артемис” шифохонасига буйрак кўчириш амалиётини ўтказиш учун келган. С. ушбу воқеа юзасидан маҳаллий полиция идорасига мурожаат қилган.

Машинадагилар ўзларини полиция ходимлари сифатида таништирди, шахсий гувоҳномаларини кўрсатиб, сумкаларимизни текшириш кераклигини айтди, - деб таъкидланган шикоят хатида.

Ҳозир Гуруграм шаҳрининг 53-сектори полиция бўлими томонидан жиноят қонунчилигининг 379А (тортиб олиш орқали ўғирлик), 419 (ўзини бошқа киши деб таништириш йўли билан алдаш) ва бошқа моддалари бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Элчихона томонидан Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа расмий идоралар билан мазкур ҳолат юзасидан расмий мулоқотлар ўтказилди, вазият назоратга олинди.

Дипломатик миссия ватандошларимизни Ҳиндистонга турли мақсадлар, жумладан, тиббий муолажа олиш ниятида келиш пайтида турли шубҳали гуруҳ ёки шахсларнинг гапларига ишониб қолмаслик, айниқса, молиявий масалалар билан боғлиқ вазиятларда шахсий хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилиш, йирик миқдордаги нақд пул ишлатмаслик, балки банк карталаридан ёки пул ўтказиш амалиётидан кенг фойдаланишга чақиради.

Элчихона бундай ҳолатлар юзага келган тақдирда зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдами кўрсатилиши учун зудлик билан қуйидаги воситалар орқали мурожаат қилишни тавсия қилади:

Телефон: +91 11 2467 0774/75

Телеграм-бот: @cонсулузбиндиа_бот

Изоҳлар 0

Фикр билдириш