Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 11

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 29

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 105

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 194

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 221

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 200

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 327

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 298

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

16:14 / 2023-12-26 825 0 Ҳодисалар

Навоийда маҳбус чойшабдан сиртмоқ ясаб, ўзини осиб ўлдирди

Навоий шаҳрида 25 декабр куни 11-сонли жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкум ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

world-news

Унда маҳкум чойшабдан сиртмоқ ясаб, камера деразасига ўрнатилган темир панжарага ўзини осиши оқибатида вафот этгани қайд этилган. Мазкур ҳолат Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан назоратга олиниб, ишга тааллуқли маълумотлар олинган.

Аниқланишича, 24 ёшли маҳкум Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани судининг 2021 йил 10 ноябрдаги ҳукмига кура, Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) ва 60-моддаси (бир неча ҳукм юзасидан жазо тайинлаш) билан 14 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган.

Омбудсманга тақдим қилинган маълумотларга кўра, марҳум Ф.Қ. муқаддам руҳиятнинг ўзгариши билан боғлиқ бошқа касалликларга мойиллиги бўлган маҳкумлар рўйхатида турган. Маҳкум Ф.Қ. жазо муддатини ўташи давомида 23-сон маҳкумларга мўлжалланган ихтисослаштирилган касалхонанинг психиатрия бўлимида 2 маротаба даволанган.

Марҳумнинг оила аъзолари унинг жазо муддатини ўташи давомида қисқа ва узоқ муддатли учрашувга келишмагани, фақатгина маҳкум Ф.Қ. улар билан 6 маротаба телефон орқали суҳбатлашган.

Шунингдек, марҳумнинг ноодатий хатти-ҳаракатлари сабабли муассасадаги бошқа маҳкумлар у билан бир камерада ўтиришни истамаганлиги сабабли маҳкум Ф.Қ. 2023 йил 24 декабрь кунидан буён алоҳида сақланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан махсус прокуратура томонидан суриштирув ишлари олиб бормоқда. Омбудсман юқорида қайд этилган хабарлар юзасидан текширув ҳар томонлама, тўлиқ ва қонуний ўтказилишини назорат қилади.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш