Сўнгги янгиликлар
«UzAuto Motors» АЖдан мижозлар учун янгилик
Туркия ва Ўзбекистон ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда
Саида Мирзиёевада янги ваколатлар
Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади
Қашқадарёда дарёга чўмилиш учун борган аёллар чўкиб кетди
Қорақалпоғистондаги туманда жазирама сабаб боғчалар ёпилди
Анталия соҳилларида ҳалокатга учраган 2000 йиллик кемадан ноёб тарихий ашёлар топилди
Чиқинди хизматларидан қарздор абонентларнинг август ойидан бошлаб электр энергияси тўловига чеклов ўрнатилади
Навоийдаги қамоқхонада маҳкум ўз жонига қасд қилди

Навоий вилоятининг Навоий шаҳрида 25 декабр куни соат 14:40 ларда ИИВ ЖИЭК қошидаги турма участкасида жазо муддатини ўтаётган маҳкум ўз жонига қасд қилди, дея хабар бермоқда “Bugun.uz” интернет-нашри ўзининг манбасига таяниб.
Маълум бўлишича, маҳкум чойшабдан сиртмоқ ясаб, камера деразасига ўрнатилган темир панжарага ўзини осиши оқибатида вафот этган.
Жасад суд-тиббий экспертизасига юборилган бўлиб, унинг ўз жонига қасд қилиш сабаблари ўрганилмоқда. Шунингдек, махсус прокуратура суриштирув ишларини олиб бормоқда.
24 ёшли маҳкум Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани судининг 2021 йил 10 ноябрдаги ҳукмига кура, Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-кисми (қасддан одам ўлдириш) ва 60-моддаси (бир неча ҳукм юзасидан жазо тайинлаш) билан 14 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган.
2022 йилнинг 23 ноябр куни Тошкент вилояти Олмалик шаҳар судининг ҳукмига кура, у ЖКнинг 221-моддаси 2-кисми (жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслик) ва 60-моддаси билан 4 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган, Тошкент вилояти суди апелляция инстанциясининг 2023 йил 21 февралдаги ажримига асосан жазо муддати 14 йилга келтирилган.
Маълум бўлишича, шу йилнинг 30 май куни Косон тумани судининг ажримига асосан ўталмай қолган 13 йил 4 ой жазо муддатининг 3 йилини турма тартибида ўташ белгиланган.



