Qidirish

Сўнгги янгиликлар
16:37 / 2025-02-22 38

Туркиядаги Халқ кутубхонаси жаҳон кутубхоналари учун андаза бўлмоқда

19:58 / 2025-02-21 162

Иқтисодчи Отабек Бакиров Ўзбекистонда меҳнат таътили кунлари 24 кундан 21 кунга камайтирилди деб ёзди, аслида эса 15 кундан 21 кунга оширилган ва тўланадиган маблағ ҳам кўпайтирилган бўлиб чиқди

19:46 / 2025-02-21 96

Ҳайвон ҳам бунчалик хўрланмайди – Оққўрғондаги зўравонлик ҳақида очиқланмаган фактлар…

14:25 / 2025-02-21 135

Шавкат Мирзиёев Мудофаа саноати агентлигининг Инновацион технологиялар марказига ташриф буюрди

17:36 / 2025-02-20 648

Ҳар қандай масалага қулай позицияда эмас, ҳар томонлама ва холисона ёндошиш керак – Насимбек Азизов

16:57 / 2025-02-20 165

Қурилиш майдонида одам ҳалок бўлган «Аския Cитй»да 5 йилдан буён ноқонуний қурилиш давом этаётгани маълум бўлди

16:03 / 2025-02-20 157

Россияда самолёт қаттиқ қўниши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

15:43 / 2025-02-20 178

Нурота тумани «Мурувват» уйида ёш шоир Шоди Ражабовнинг «Ҳаётни севинг» номли шеърий тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди

21:55 / 2023-12-19 1508 0 Ҳодисалар

Навоийда бир гуруҳ мансабдорларга нисбатан жиноят иши очилди. Улар бюджет пулини «туя» қилишган

world-news

Навоий шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Effect.uz’нинг ишончли манбаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Навоий шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мансабдор шахслари 2022 йилда 11 нафар бўлим ходимга 114,1 млн. сўм ва 2023 йининг 6 ойи давомида 12 нафар ходимга 57,5 млн. сўм асоссиз равишда устамалар тўлаб келиб, жами 171,7 млн. сўм бюджет маблағларини растарата йўли билан талон-торож қилиб келишган.

Шунингдек, 2022 йил ва 2023 йилнинг 10 ойи давомида асоссиз равишда бўлимнинг 5 нафар ходимларига 20,8 млн. сўм меҳнат таътили пуллари, 3 нафар ходимга 4,3 млн. сўм иш ҳақи, 2 нафар ходимларга 3,8 млн. сўм рағбатлантириш пуллари ҳамда 1 нафар 1-сонли мактаб ўқитувчисига 2,2 млн. сўм хомиладорлик нафақалари тўлаб, жами 31,2 млн. сўмни “еб” юборишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан жорий йилнинг 8 декабрь куни Навоий шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари бошланган.

Бироқ бизга келган маълумотларга кўра, юқорида айтиб ўтилган мансабдорлар ҳозирги кунда Навоий вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармасида ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Қайд этиш керак, мансабдор шахслар 2022 йил ва 2023 йилнинг 6 ойи давомида Ҳалқ таълим вазирлигининг 2021 йил 26 февраль кунидаги "Туман (шаҳар) ҳалқ таълими ҳузуридаги юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ҳалқ таълим ходимларини рағбатлантириш жамғармаси маблағларини шаклллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 49-сонли ҳамда 2021 йил 26 май кунидаги "Туман ҳалқ таълими бўлими ходимларини фаолиятини самарадорлигини бахолашни такомиллаштириш ҳамда уларни қўшимча моддий рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида"ги 163-сонли буйрукларига зид равишда иш кўриб келишган.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш