Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Наманган вилоят ҳокимининг ўринбосари – Саидаҳмад Султонов қамоққа олинди
Наманган вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари ўринбосари Саидаҳмад Султанов ерларни ноқонуний сотиш билан боғлиқ иш доирасида қўлга олинган. Бу ҳақда Bugun.uz хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугун Наманган вилояти ҳокимлигида ўтказилган навбатдан ташқари сессияла Наманган шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган Ғофир Жамолов вилоят ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Айнан ушбу лавозимда бунгача Саидаҳмад Султонов фаолият олиб бораётган эди.
Маълумот учун, Саидаҳмад Султанов 1976 йили Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 1998 йили Наманган муҳандислик-иктисодиёт институтини тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис-технолог.
Меҳнат фаолиятини 1998 йилда Наманган тумани давлат кадастри бўлими етакчи мутахассиси вазифасидан бошлаган. 2001—2012 йиллар давомида вилоят ва Наманган шаҳар кадастр корхоналарида турли лавозимларда ишлаган. 2012—2018 йилларда Наманган шаҳар ҳокимининг ўринбосари бўлган. Ҳоким ўринбосари лавозимига тайинланишидан олдин 2018 йилдан Наманган вилоят қурилиш бош бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.
Аввалроқ собиқ Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов коррупциявий жиноят содир этганликда гумонланиб, Бекобод тумани ҳокими Шуҳрат Мирзаев коррупцияга қарши курашиш тадбири доирасида бюджет пулларини ўзлаштирганликда гумонланиб, қўлга олингани хабар қилинган эди.



