Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Пентагон Хусийларга қарши махсус операция бошлайди — The War Zone
АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин келаси ҳафта Яқин Шарққа сафари чоғида Қизил денгиздаги хусийлар таҳдидларига қарши туриш учун “Prosperity Guardian” операциясига тайёргарлик кўриш жараёни бошланганини эълон қилади. Бу ҳақда The War Zone Пентагон вакилига таяниб.
Келгуси ҳафта бошида Ҳарбий ҳаво кучлари бирлашган штаб бошлиқлари раиси генерал Браун билан минтақага ташриф буюрадиган Остин “Prosperity Guardian” операцияси бошланганини эълон қилади.
“Бу халқаро денгиз хавфсизлигини таъминлашга қаратилган халқаро операция”, — дея иқтибос келтирди нашр.
Материалда айтилишича, бир кун аввал Америка эсминетси Қизил денгизда савдо кемаси томон кетаётган 14 та дронни уриб туширган.
Кейинроқ АҚШ Марказий қўмондонлиги дронлар Яманнинг хусийлар назорати остидаги ҳудудларидан учаётганини маълум қилди.
Хусийлар аввалроқ Исроил билан боғлиқ ҳар қандай кемага ҳужум қилиш ниятлари ҳақида огоҳлантириб, бошқа давлатларни ўз экипажларини улардан чақириб олишга ва денгизда уларга яқинлашмасликка чақирган. Шундан сўнг, бир қатор юк ташиш компаниялари Қизил денгиз орқали ташишни тўхтатишга қарор қилди.
Изоҳлар 0
Фикр билдириш
Видеорепортажлар
Мавзуга доир