Сўнгги янгиликлар
Канада ва Германиядан ҳам яхшироқ: Ўзбекистон хавфсизлик даражаси бўйича юқори натижани қайд этди
Пластик карта орқали пора олган божхона инспекторига жиноят иши қўзғатилди
«UzAuto Motors» АЖдан мижозлар учун янгилик
Туркия ва Ўзбекистон ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда
Саида Мирзиёевада янги ваколатлар
Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади
Қашқадарёда дарёга чўмилиш учун борган аёллар чўкиб кетди
Қорақалпоғистондаги туманда жазирама сабаб боғчалар ёпилди
Севикли цементчилар учун солиқ 4 баробарга камайтириладими?

*Мақоладаги фикрлар таҳририят позицияси билан тўғри келмаслиги мумкин
Экологиямиз, еримиз, сувимиз, ҳавомизни булғаётган цемент ишлаб чиқарувчиларни ҳукуматимиз жудаям яхши кўради.
Цементчиларга расмийларимизнинг муҳаббати шунчалар баландки, улар ўзи ишлаб чиққан бюджетномада цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган оҳактош бўйича белгиланган 22 500 сўм солиқ ставкаси 1 тонна учун 11 250 сўмгача пасайтирилиши айтилган бўлсада, парламентга киритилган қонун лойиҳасида солиқ ставкасини тоннасига 6 минг сўм этиб белгилаш таклиф этилган.
Яъни, бюджетда пул йўқ деб айюҳаннос солинаётган бир пайтда цементчилар учун солиқларни 4 баробарга камайтиришмоқчи.
Нима учун? Қандай иқтисодий асосларда? Бенефициарлари Хитой ва офшорларда бўлган цементчилар оч қолаяптими? Ё ҳаттоки қирғиз ва тожик ишлаб чиқарувчиларига ҳам рақобатда бардош бера олишмаяптими?
Цементчиларга берилаётган имтиёз туфайли йўқотиладиган бир неча юз миллиард сўм қандай қопланади? Кичик ва ўрта бизнес бўйнига миллиардлаб жарима юклаш биланми? Ёки бошқа тепага канали йўқ бизнеслар учун янги солиқлар ўйлаб топиладими?
Нефть ва газ учун икки-уч карра камайтирилган солиқлар қандай натижа берди? Кимдир ҳисобот берадими? Газ ҳам йўқ, солиқ ҳам йўқ. Шумиди режа? Дарвоқе, худди цементчилар сингари нефть ва газ бўйича имтиёз олганларнинг чўнтаги хорижда бўлганлар эдику, тўғрими?
Балки сабаблар шу билан боғлиқдир? Ер ости бойликларидан чиқадиган рентани четга ташиб кетишни осонлаштириш учунми ҳаммаси?
Иқтисодчи Отабек Бакиров



