Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Орбан ЕИ аъзо давлатларни огоҳликка чақирди
Венгрия бош вазири Виктор Орбан ЕИнинг Украинани иттифоққа аъзо бўлиши бўйича олиб борилаётган музокарани зудлик билан тўхтатишга чақирди.
Сиёсатчининг таъкидлашича, Франция президенти, Германия канцлери ва Европа Иттифоқининг бошқа 24 етакчиси Украина билан музокараларни давом эттирса, Будапешт оқибатлари ва тўловларда иштирок этмайди.
“Мен бир дақиқа ҳам иккиланмаслигимизни аниқ айтдим. Венгерлар бу нотўғри қарорнинг молиявий ва иқтисодий оқибатлари учун товон тўламайдилар. Бу қарорни қабул қилганлар тўласин.
Шундай экан, масалан, қишлоқ хўжалигида оғир вазият юзага келса. Агар венгриялик фермерлар манфаатларини ҳимоя қилиш зарур бўлса, Венгрия “қўл тормозини” босади, бунга ҳеч қандай шубҳа бўлмаслиги керак”, — деди сиёсатчи.
Бир кун аввал ЕИ давлатлари раҳбарлари Украинанинг аъзолиги бўйича музокараларни бошлашга қарор қилишди. Венгрия раҳбари овоз бериш ўтказилган зални вақтинча тарк этган.
Кейинчалик Орбаннинг ўзи Венгрия ўз позициясини ўзгартирмаганини ва бу ёмон қарорни бошқа давлатлар билан баҳам кўрмаслигини айтди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозир Будапешт ҳеч нарсани йўқотмаяпти, келажакда эса Украинани яна 75 марта қабул қилиш жараёнини тўхтата олади.
Изоҳлар 0
Фикр билдириш
Видеорепортажлар
Мавзуга доир