Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Қувасой ТТБ бошлиғи пичоқланди
Фарғона вилоятида фуқаро тиббиёт бирлашмаси бошлиғини пичоқлади. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 11 декабрь куни Қувасой шаҳар тиббиёт бирлашмасида фуқаро Н.А. ушбу бирлашма бўлим бошлиғи Х.Н. билан ўзаро келишмовчилик сабабли жанжаллашиб, ёнида бўлган пичоқ билан Х.Н.га оғир тан жароҳати етказган.
Ҳолат шу куннинг ўзида Қувасой шаҳар ИИБ томонидан тегишли тартибда рўйҳатга олиниб, воқеа жойига тергов-тезкор гуруҳи ўз вақтида етиб борган.
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан ЖКнинг 104-м. 2-қ. “л” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
“Гумон қилинувчи Н.А. ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган. Жиноят иши вилоят ИИБ томонидан назоратга олинган бўлиб, якунига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Шунингдек, Қувасой шаҳрида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида кундузги ва тунги рейд тадбирлари кучайтирилган тартибда амалга оширилаётганлигини маълум қиламиз”, — дейилади хабарда.