Qidirish

15:57 / 2023-12-14 580 0 Сиёсат

Гибрид шаклида ишлаётган «Чилонзор» 5-сонли иссиқлик маркази фаолияти ҳақида маълумот берилди

world-news

“Чилонзор” 5 сонли иссиқлик маркази пойтахтликларга иссиқлик энергиясини барқарор етказиб бермоқда, дея хабар бермоқда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, мазкур энергообъект Президентнинг бевосита кўрсатмасига асосан “Ўзбекэнерготаъмир” АЖ бош пудратчилигида қисқа фурсатларда мукаммал таъмирланиб, иссиқлик энергиясини гибрид тизимида ишлаб чиқаришга мослаштирилган.

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда қишга тайёргарлик ишлари доирасида Учтепа туманидаги “Чилонзор” 5-сонли иссиқлик марказида амалга оширилган таъмирлаш ва модернизация ишлари ва ҳозирги фаолияти билан яқиндан танишди.

Президент бундан роппа-роса бир йил олдин бу ерга келганида аҳвол жуда аянчли эди. Бу марказ 1969 йилда қурилган, шундан буён капитал таъмирланмаган.

Қозонхона ҳам, тармоқлар ҳам эскирган бўлган. Ўтган қишда ҳаво кескин совиган пайтларда иссиқлик ишлаб чиқариш муаммо бўлганди. Шу боис Президент тармоқларни таъмирлаш ва барқарорлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берганди.

Шундан сўнг, Президент берган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекэнерготаъмир” АЖ корхонаси томонидан ўтган давр давомида марказни комплекс модернизация қилиш ишлари олиб борилиб, замонавий энергоиншоот бунёд этилди.

Мажмуа қозонхонаси жами 700 Гкал қувватга эга, мингдан ортиқ кўп қаватли уй ва 400 дан зиёд ижтимоий муассасаларга иссиқлик етказиб беради.

Мажмуа қозонхонаси жами 700 Гкал қувватга эга, мингдан ортиқ кўп қаватли уй ва 400 дан зиёд ижтимоий муассасаларга иссиқлик етказиб беради. Жорий йилда мазут хўжалиги ва сиғимлари қурилиб, қозонларнинг иккитаси аралаш шаклда - газ ва мазутда ишлайди.

Булар натижасида қозонхона ва тармоқ совуқ ҳароратда ҳам барқарор ишлайди. Бундай пайтларда заҳираланган мазутдан ишлатилади. Қувурлар изоляцияси мустаҳкамлангани учун иссиқлик йўқотилиши ҳам камайган.

Бу каби ишлар Шайхонтоҳур туманидаги “Ғарбий” 3-сонли иссиқлик марказида ҳам амалга оширилган бўлиб, бугунги кунда ушбу марказнинг барқарор фаолият олиб бориши таъминланмоқда.

Эътиборлиси, қурилманинг гибрид шаклида ишлаши аномал совуқ об-ҳаво шароитида ҳам, мазут ёқиш эвазига истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш имконини беради.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш