Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди
Қашқадарёда «Тез ёрдам» ҳайдовчиси калтакланди
Қашқадарё вилоятида берморнинг ўғли “Тез тиббий ёрдам” ҳайдовчисини калтаклади. Бу ҳақда вилоят ССБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Чироқчи тумани “Тез тиббий ёрдам” бўлимига шу йилнинг 12 декабрь куни соат 17:10 да "Қаҳрамон" маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Хўжақўрғон қишлоғида яшовчи, 1962 йилда туғилган аёл томонидан қон босимининг кўтарилиши шикояти билан чақириқ берилган. 8 километрлик масофага “Тез тиббий ёрдам” бригадаси соат 17:24 да етиб борган.
Хонадонда беморнинг ўғли эканлиги тахмин қилинаётган шахс “Тез тиббий ёрдам” ҳайдовчиси билан жанжаллашиб, унинг юз қисмига жароҳат етказгани айтилмоқда.
“Шундай вазиятда ҳам тиббий бригада аъзоси бўлган ҳамшира ўз бурчини бажариб, аввал беморга, сўнг ҳайдовчига биринчи ёрдам кўрсатган. Автомашинани чақириқдан ортига қайтариш учун бошқа ҳайдовчи чақиртиришга тўғри келган.
Ҳолат юзасидан ички ишлар идораларига хабар берилган. Айни пайтда вазият вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси назоратига олинган”, — дейилади хабарда.