Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Президент Тошкент шаҳридаги маҳаллаларга ташриф буюрди
Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли яшаш шароитлари, қишга тайёргарлик ва ободончилик ишларини кўриш мақсадида 12 декабрь куни Тошкент шаҳридаги маҳаллаларда бўлди.
Президент матбуот хизматига кўра, давлат раҳбари дастлаб “Тошкент иссиқлик маркази” корхонасининг Учтепа туманидаги иссиқлик марказига борган.

Қайд этилишича, Президент бундан роппа-роса бир йил олдин 1969 йилда қурилган марказга келган ва унгача бу ерда аҳвол жуда аянчли бўлган.

Айнан ўтган қишда ҳаво кескин совиган пайтларда иссиқлик ишлаб чиқаришда бир нечта муаммолар юзага келганлиги туфайли Мирзиёев тармоқларни таъмирлаш ва барқарорлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берган. Президентнинг бу галги ташриф чоғида мутасаддилар шу ҳақда ахборот беришган.
“Жорий йилда мазут хўжалиги ва сиғимлари қурилиб, қозонларнинг иккитаси аралаш шаклда – газ ва мазутда ишлашга мослаштирилган. Булар натижасида қозонхона ва тармоқ совуқ ҳароратда ҳам барқарор ишлайди. Бундай пайтларда захираланган мазутдан ишлатилади. Қувурлар изоляцияси мустаҳкамлангани учун иссиқлик йўқотилиши ҳам камайган”, — дейилади хабарда.
Марказга ташрифдан сўнг, давлат раҳбари шу ерда Тошкент шаҳри ва Учтепа тумани мутасаддилари билан мулоқот қилди.

Мулоқот чоғида маҳаллалардаги янги “еттилик” тизими фаолиятини самарали йўлга қўйиш, ижтимоий масалаларни аҳоли талаби асосида жойларнинг ўзида ҳал этиб, одамларни рози қилиш зарурлиги таъкидланган.
“Қишга тайёргарлик бўйича кўрилган чораларни ҳам одамлар сезиши керак. Иссиқлик марказлари ва тармоқлардаги мавжуд муаммоларни тезкор бартараф этиб бориш, бино ва хонадонларда иссиқликни асраш долзарб вазифа экани қайд этилди”, — дея қўшимча қилинади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 декабрь куни Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли таътилга чиққанди.
Изоҳлар 0
Фикр билдириш
Видеорепортажлар
Мавзуга доир