Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 1

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 92

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 184

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 212

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 190

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 316

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 289

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 264

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

11:23 / 2023-12-12 1030 0 Ҳодисалар

Кадастр агентлигининг Мўйноқ туман бўлими бошлиғи пора билан қўлга тушди

world-news

Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган бўлим бошлиғи ушланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Мазкур тадбирда фуқаро Н.З. фуқаро Р.А.нинг Нукус шаҳридаги нотурар биноси кадастр ҳужжатларини танишлари ёрдамида расмийлаштириб бериши эвазига 5 млн сўмини қўлга киритиб, яна 1,8 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Н.З.нинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда Кадастр агентлигининг Мўйноқ туман бўлими бошлиғи С.А. фуқаро Р.А.нинг нотурар биноси кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига Н.З. орқали қўлга киритган 5 млн сўмни қайтариб бераётган вақтида ушланиб, ушбу бино кадастр ҳужжатлари ва 5 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш