Сўнгги янгиликлар
Канада ва Германиядан ҳам яхшироқ: Ўзбекистон хавфсизлик даражаси бўйича юқори натижани қайд этди
Пластик карта орқали пора олган божхона инспекторига жиноят иши қўзғатилди
«UzAuto Motors» АЖдан мижозлар учун янгилик
Туркия ва Ўзбекистон ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда
Саида Мирзиёевада янги ваколатлар
Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади
Қашқадарёда дарёга чўмилиш учун борган аёллар чўкиб кетди
Қорақалпоғистондаги туманда жазирама сабаб боғчалар ёпилди
«Долзарб 40 кунлик».Фарғонада «кўча болалар» қўлга олинди

Фарғона вилоятида “Долзарб 40 кунлик” доирасида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тезкор вазият барқарорлигини таъминлаш ҳамда жиноятчиликни жиловлаш бўйича ўтказилган тезкор-қидирув ва профилактик тадбир ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, тадбирлар давомида 96 та жиноятлар аниқланган. Жиноят содир этиб, суд ва тергов органларидан яширинган 50 нафар қидирувдаги шахслар ушланди.
Гуруҳбозликка алоқадор 25 нафардан ортиқ шахслар безорилик устида ушланиб, уларнинг фаолиятига чек қўйилди.
Ўтказилган тадбирлар натижасида, 5 кг 921 грамм гиёҳвандлик воситалари, 414 дона психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар, 42 та қурол-яроқлар, 221 та ўқ-дорилар, 61 дона турли жиноятга дахлдор материаллар тайёрланган компьютер, телефон ҳамда тақиқланган диний адабиётлар аниқланиб ашёвий далил тариқасида олинди.
Мисол учун, Тошлоқ туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро ўз хонадонида 8 дона жанговар ов қуроли ўқ дорилари, 61 дона гильзалар, 400 грамм порох, 140 дона 5,6 мм калибрли жанговар ўқ-дорилар қонунга хилоф равишда сақлаб келинганлиги аниқланди.
Шунингдек, жорий йилнинг 9 декабрь куни тезкор ходимлар томонидан ўтказилган тадбирлар натижасида, муқаддам Жиноят кодексининг 164, 165, 166 ҳамда 277-моддалари билан судланган, Марғилон шаҳар Гулистон МФЙ Б.Марғилоний тор кўчаси 11-уйда яшовчи 1988 йилда туғилган, тезкор вазиятга салбий таъсир кўрсатиб келган, жиноий тажовузкор Б.Ҳамидов, шахсга оғир тан жароҳати етказиб, яшириниб юрганлиги аниқланиб ушланди.



