Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 9

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 95

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 187

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 216

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 193

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 319

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 293

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 267

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

14:12 / 2023-12-09 2205 0 Ҳодисалар

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин совуши кутилмоқда

world-news

12 декабрь куни шимол ва Бухоро ва Навоийда, 13 декабрь куни республиканинг бошқа вилоятларида мавсум учун совуқ ҳарорат кузатилиши кутилмоқда.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РEСПУБЛИКАСИ ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. 11 декабрда кечаси 7-12° совуқ, кундузи0-5° совуқ, 12 декабрда кечаси 15-20° совуқ, кундузи 7-12° совуқ, 13 декабрда кечаси 15-20° совуқ,кундузи 5-10° совуқ бўлади.

БУХОРО, НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, 11 декабрь баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор). 12-13 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади,12-13 декабрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 11 декабрда кечаси 2° совуқ- 3° илиқ, кундузи 1-6° илиқ, 12 декабрда кечаси 7-12° совуқ, кундузи 3-8° совуқ, 13 декабрда кечаси 7-12° совуқ,кундузи 3-8° совуқ, Навоий вилоятининг шимолида 11 декабрда кечаси 7-12° совуқ, кундузи 0-5° совуқ, 12 декабрда кечаси 15-20° совуқ, кундузи 7-12° совуқ, 13 декабрда кечаси 15-20° совуқ, кундузи 5-10° совуқ бўлади.

ТОШКEНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, 11 декабрь баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор). 12 декабрда баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин, 13 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 12-13 декабрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 11 декабрда кечаси 2° мороза-3° тепла, кундузи 5-10° илиқ, 12 декабрда кечаси 5-10° мороза, кундузи 3-8° совуқ, 13 декабрда кечаси 8-13° совуқ, кундузи 3-8° совуқ бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, 11 декабрь баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор). 12-13 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 11 декабрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 8-13° илиқ, 12 декабрда кечаси 1-6° совуқ, кундузи 2-7° илиқ 13 декабрда кечаси 2-7° совуқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, 11 декабрь баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор). 12 декабрда баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин, 13 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13 декабрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 11 декабрда кечаси 2° совуқ- 3° илиқ, кундузи 3-8° илиқ, 12 декабрда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2° совуқ- 3° илиқ, 13 декабрда кечаси 5-10° совуқ, кундузи 3-8° совуқ бўлади.

РEСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, 11-12 декабрда қор йўғади, 11 декабрда баъзи жойларда кучли бўлади, 13 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 11 декабрда кечаси ва кундузи 0-5° совуқ, 12-13 декабрда кечаси 10-15° совуқ гача пасаяди, кундузи 4-9° совуқ бўлади.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш