Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 54

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 56

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 133

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 218

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 245

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 223

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 351

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 321

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

17:47 / 2023-12-08 1274 0 Ҳодисалар

Ўзбекистондаги барча метан «заправкалар»га чеклов ўрнатилди

world-news

Ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларида республикадаги метан заправкаларида иш вақти соат тонгги 6:00 дан соат 15:00 га қадар чекланганлиги тўғрисида хабарлар тарқалмоқда. Тармоқда тарқалган хабарлар юзасидан Энергетика вазирлиги ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ расмий муносабат берди.

Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг совиб бориши туфайли аҳоли орасида табиий газга талаб бирмунча ошган. Бу эса, ўз навбатида, аҳоли истеъмолининг кўпайишига, пировардида, газ босимининг сезиларли пасайишига олиб келди.

Қолаверса, 7 – 16 декабрь кунлари оралиғида кутилаётган (8 декабрда 0 даража, 12 декабрда -16 даража) совуқ об-ҳаво шароитида ҳам газ босимининг пасайиши кутиляпти.

Шундан келиб чиқиб, аҳолини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида метан заправкалари ишлаш вақтини чеклаш чоралари кўрилмоқда. Режага мувофиқ, метан заправкалари соат 6:00 дан соат 15:00 га қадар ишлайди.

Мазкур вақтинчалик чеклов аҳоли истеъмолчилари ҳамда ижтимоий объектларни табиий газ билан бир маромда таъминлаш мақсадида айни пайтгача республикамизнинг барча ҳудудида киритилди.

Истеъмолчилардан етказилган ноқулайликлар учун узр сўраган ҳолда, вазият барқарорлашгунга қадар тежамкорликка риоя қилишларини сўраймиз. АГТКШлар фаолиятида ўзгаришлар кузатилса, қўшимча маълумотлар берилади”, — дейилади муносабатда.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш