Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Андижонда «криминал авторитетлар» қўлга олинди
Андижон вилояти ҳудудида "Долзарб 40 кунлик" махсус профилактик тадбирлари доирасида бир қатор жиноят олами вакиллари, ўзидан “Етакчи” ясаб олганлар ҳамда уларга яқин бўлган шахслар ушланмоқда, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ Ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 5 декабрь куни ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Андижон шаҳрида яшовчи муқаддам Жиноят кодексининг 104, 277-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун судланган, 1988 йилда туғилган Киселов Андрей Ходжамқулович, Андижон шаҳрида яшовчи 1989 йилда туғилган фуқаро Шодибоев Фаррух Патидин ўғли, Хўжаобод туманида яшовчи 1973 йилда туғилган Эргашев Бахтиёр Тўхтасинович ҳамда 1985 йилда туғилган Парпиев Алишер Адхамовичлар вилоят ҳудудида оилавий зўравонлик, майда безорилик, валюта бойликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни содир этганликлари аниқланиб, уларнинг ҳар бирига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.
“Ҳозирда уларнинг содир этилган оғир ва ўта оғир турдаги жиноятларга алоқадорликлари ўрганилмоқда. Ҳурматли фуқаролар! Агар Сизлар ушбу шахслардан жабр кўрган бўлсангиз ёки ушбу шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари тўғрисида маълумотларга эга бўлсангиз, Андижон вилояти ИИБнинг “102” рақами ёки 97-432-10-20 телефон рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз.
Мурожаат қилган фуқаро шахсининг сир сақланиши кафолатланади. Унутманг, содир этилган ҳар қандай жиноят учун жазо муқаррарлиги таъминланади!”, — дейилади хабарда.