Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
«Ҳудудларда ташкил этилган кооперация ярмаркаларида 19,1 млрд. сўмлик 111 та тармоқлараро ҳамкорлик шартномаси тузилди» — «Ўзсаноатқурилишматериаллари»
Бугун, 6 декабрь куни АОКАда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан ўтказиладиган “Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, импорт ўрнини босувчи сифатли маҳсулотлар турини кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Мазкур матбуот анжуманида уюшма раҳбарияти иштирок этиб, Ўзбекистонда қурилиш материаллари саноатидаги сўнгги янгиликлар, ишлаб чиқариш, инвестиция, экспорт бўйича тўлиқ маълумот беришди.
Маълум қилинишича, Президентнинг 2022 йил 24 январдаги қарори билан талаб юқори бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича тасдиқланган манзилли дастурга мувофиқ, жорий йилда 17 та лойиҳаларда жами 1837,0 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши белгиланган.
Ушбу топшириқ жорий йил январь-ноябрь ойларида 1 трлн. 783,4 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, режага нисбатан 105,4 фоиз ўсиш таъминланди ҳамда йил якуни билан 1 трлн 840 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш кутилмоқда.
Маҳаллийлаштириш дастури доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларда соҳа корхоналари томонидан ўз эҳтиёжлари учун ишлатиладиган хомашёлар, хусусан, керамик плиткалар, цемент, безакли ойналар, иссиқлик сақловчи материаллар, қуруқ қоришмалар, глазурланган керамогранит, оловбардош ғиштларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга эътибор қаратилди.
Шунингдек, янги турдаги инновацион ва энергия самарадор бўлган газобетон, шиша толасидан иссиқлик сақловчи материалларни жаҳон стандартларига мос қилиб ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.
Кооперация алоқаларини кенгайтириш мақсадида жорий йилда ҳудудларда ташкил этилган кооперация ярмаркаларида 19,1 млрд. сўмлик 111 та тармоқлараро ҳамкорлик шартномаси тузилди. Электрон савдо платформасида доимий равишда 20 дар ортиқ турдаги қурилиш материаллари жойлаштириб келинмоқда.
Шунингдек, “Ўзкимёсаноат” АЖ билан соҳа корхоналари эҳтиёжи учун кимёвий моддалар ДСП елими тайёрлаш учун “Формалин-37%” ва “Карбамид А” (“Термиз таъминлаш бутлаш” МЧЖ) етказиб бериш амалга оширилмоқда.
Жорий йил якунга қадар 693 млн долларлик қурилиш маҳсулотлари импорт қилиниши, ўтган йилга нисбатан 19 млн долларга (97 фоизга) камайиши кутилмоқда.
Импорт таркибини асосан ёғоч-қиринди плиталари (119 млн долл.), ғулқоғоз (69 млн долл.), керамик плиткалар (41 млн долл.), санитар керамика маҳсулотлари (14 млн долл.) ташкил этган.
Маҳаллийлаштириш дастури доирасида ҳамда тармоқлараро кооперация алоқаларини кенгайтириш ҳисобига импорт ҳажмларини камайтириш чоралари кўрилмоқда.
Хусусан, цемент, керамик плиткалар, керамогранит, қуруқ қоришмалар, ПВХдан қувур ва фитинглар каби кўп ҳажмда импорт бўлаётган қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқаришини кенгайтириш мақсадида соҳада жорий йил якунига қадар қарийб 2,0 млрд долларлик инвестиция лойиҳалари ўзлаштириш режалаштирилган.
Қурилиш материаллари соҳасини ривожлантириш, маҳаллий тармоқлараро кооперация алоқаларини кенгайтириш орқали маҳсулотлар импортини қисқартириш бўйича қуйидаги таклифлар тегишлилиги бўйича вазирлик ва ташкилотларга билдирилган.
Жумладан;
- цемент импортини оптималлаштириш мақсадида Цемент корхоналари учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкасини оҳактош таннархининг 5 фоизи (ёки 1500 сўм) миқдорида этиб қайта тиклаш;
- маҳаллий ойна ишлаб чиқарувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида, ТИФ ТН коди 7005 бўлган қурилиш ойнаси импортига нотариф чораларни, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13 апрелдаги №51-сонли фармонини қайта қўриб чиқиш ва ўзгартириш киритиш.
Бунда импорт бўлиб кириб келаётган барча турдаги қурилиш ойнасига 20 фоиз миқдорда акциз солиғи жорий этишни назарда тутиш лозим қўллаш.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13 апрелдаги №51-сонли фармонига асосан ТИФ ТН коди 7005 бўлган қурилиш ойнаси 2025 йил 1 январга қадар импорт қилишда божхона божининг ноль ставкаси қўлланиладиган маҳсулотлар рўйхатига киритилган.
«Ўзсаноатқурилишматериаллари» матбуот хизмати