Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
У фирибгарликда гумонланяпти: Наманганлик тадбиркор Анасхон Дедабаев иши бўйича маълумот берилди
Наманган вилояти судлари Effect.uz ёритган видеорепортажгача қамоққа олинган тадбиркор Анасхон Дедабоев масаласида маълумот берди.
Унга кўра А.Дга нисбатан, фирибгарлик айблови илгари сурилган. У 18 ноябрь куни эҳтиёт чораси қўлланиши натижасида қамоққа олинган.
Суднинг мазкур хабарида Анасхон Дедабоев билан боғлиқ иш юзасидан маълумот берилар экан, унга нисбатан қилинган таҳдид, босимлар ҳақида лом-мим дейилмаган.
Маълум қилинишича, вилоят ИИБ Тергов бошқармаси иш юритувидаги жиноят иши юзасидан 2023 йил 18 ноябрь куни Наманган шаҳар прокурорининг гумонланувчи А.Дедабаевга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги илтимосномаси жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судига келиб тушган.
Прокурорнинг илтимосномасида, тергов органи томонидан А.Дедабаев 2022 йил март ойида фуқаро М.Халиловга Янги Наманган тумани, “Мустақилликнинг беш йиллиги” МФЙ ҳудудидаги 0,05 га бўш ер майдонини 6.700 АҚШ долларига;
- 2022 йил июль ойида фуқаро Х.Усмоновга Янги Наманган тумани, “Мустақилликнинг 5 йиллиги” МФЙ ҳудудидаги 0,06 га бўш ер майдонини 4.500 АҚШ долларига;
- 2022 йил сентябрь ойида фуқаро А.Мамаджоновга Янги Наманган тумани, “Саҳоват” МФЙ ҳудудидан 0,06 га бўш ер майдонини 3.500 АҚШ долларига;
- 2019 йил сентябрь ойда фуқаро А.Мағзумовга Янги Наманган тумани, “Бунёдкор” МФЙ ҳудудидаги 0,60 га бўш ер майдонини 2.000 АҚШ долларига сотишини айтиб, уларнинг ишончига кириб фирибгарлик йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганликда гумон қилинмоқда.
Бундан ташқари, А. Дедабаев 2023 йил 18 октябрь куни соат 21:30ларда Янги Наманган тумани, Мустақилликнинг 5 йиллиги МФЙ ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган “Ласетти” русумли автомашина ҳайдовчиси М.С.ни тўхтатиб, “нима учун тез ҳаракатланиб кетаяпсан?” деб, у билан тортишиб, арзимас сабаб билан уни уриб-дўппослаб, унга тан жароҳати етказганликда ҳам гумонланяпти.
Суд прокурорнинг илтимосномасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, тарафлар фикрини тинглаб, гумон қилинувчи А.Дедабаев томонидан содир этилган жиноят оғир турдаги жиноятлар туркумига кириши, унинг кейинги жиноий фаолиятининг олдини олиш, иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга халал берадиган уринишларга йўл қўймаслик мақсадида жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг 18 ноябрдаги ажрими билан А. Дедабаевга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш лозим, деган тўхтамга келган.
Суд томонидан тарафларга ажрим устидан 72 соат ичида апелляция тартибида шикоят бериш ҳамда прокурорнинг протест билдириш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилган. Мазкур ажрим устидан апелляция тартибида шикоят ёки протест келиб тушмаган.
Жиноят-процессуал кодексининг 23-моддасига мувофиқ “Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи унинг жиноят содир этишда айбдорлиги қонунда назарда тутилган тартибда исботлангунга ва қонуний кучга кирган суд ҳукми билан аниқлангунга қадар айбсиз ҳисобланади, дейилади вилоят суд матбуот хизмати тарқатган хабарда.