Сўнгги янгиликлар
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Тошкент шаҳар ва Сурхондарё вилоятидаги 6 та туман солиқ инспекциясига янги бошлиқлар тайинланди
Солиқ қўмитаси Раисининг буйруғи билан Тошкент шаҳар ва Сурхондарё вилоятидаги 6 та туман солиқ инспекциясида янги бошлиқлар иш бошлади.
Аширматов Рустам Махмуджанович Яшнобод тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

У 1978 йил Тошкент вилоятида туғилган. Бунга қадар Шайхонтоҳур тумани ҳокимиятида бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. Рустам Аширматов солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси.
Жўраев Рашид Рустамович Ангор тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

У 1990 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. Бунга қадар Шеробод тумани солиқ инспекциясида шўба бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. Рашид Жўраев солиқ хизматининг I даражали инспектори.
Хайдаров Бобир Кудраткулович Денов тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

У 1988 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. Бунга қадар Денов тумани солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Бобир Хайдаров солиқ хизматининг I даражали инспектори.
Жумаев Шуҳрат Аллабердиевич Бандихон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

У 1976 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. Бунга қадар Шеробод тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. Жумаев Шуҳрат солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси.
Сарманов Тоҳиржон Мамаражабович Бойсун тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

У 1991 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. Бунга қадар Бандихон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. Тоҳиржон Сарманов солиқ хизматининг I даражали инспектори.
Акрамов Бахриддин Баракаевич Шеробод тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

У 1968 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. Бунга қадар Бойсун тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. Бахриддин Акрамов солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси.
Изоҳлар 0
Фикр билдириш
Видеорепортажлар
Мавзуга доир