Сўнгги янгиликлар
Умра хизматлари бўйича ноқонуний реклама тарқатган туроператорлар жазоланди
Нотариусликка талабгорлар учун ўқув курсларини ташкил этиш тартиби тасдиқланди
Навоийда қишлоқ хўжалиги ходимлари тақдирланди
Айрим ҳудудларда давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади
Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди
Humans иловасида юз берган рухсатсиз пул ечиш ҳолатлари бўйича Марказий банк расмий баёнот берди
Фуқаролар ва тадбиркорлар учун ижтимоий нафақа ва суғурта тизими янги босқичга кўтарилди
“Тамакини эмас, ҳаётни танланг!” – "Toshkent-AERO" ихтисослаштирилган божхона комплекси
«Бош вазирга топшириқ бердим» — Шавкат Мирзиёев
Президент Учтепа тумани фаоллари билан йиғилишда яна бир муҳим муаммога тўхталиб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда Учтепа тумани фаоллари билан йиғилиш ўтказмоқда. Давлат раҳбари пойтахтдаги транспорт тизимини ислоҳ қилиш ҳамиша диққат марказда эканлигини айтди.
“Бугун бош вазирга март ойигача Тошкентга 1000 та автобус олиб келиш бўйича топшириқ бердим. Жамоат транспортини ислоҳ қилишимиз зарур. Ютуқлар билан бирга, камчиликларимиз ҳам жуда кўп”, — деди президент.
Президент ҳеч бир вилоятга Тошкент шаҳричалик имкониятлар қилиб бермаганини айтди.
“Янги метро линиялари қурмаганимизда нима бўларди? Сергелига янги йўл қурмаганимизда, тирбандлик қай аҳволга келарди? Албатта, тирбандлик бўларди”, — дея қўшимча қилди давлат раҳбари.