Qidirish

14:48 / 2023-11-21 562 0 Ҳодисалар

«Ўғлимга онаси ўлганини қандай айтаман?» — Тошкентда туғруқхонадан 7 ойлик ҳомиладор аёлнинг ўлиги чиқди

world-news

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳридаги туғруқхонадан 7 ойлик ҳомиладор аёлнинг ўлиги чиққани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда марҳуманинг турмуш ўртоғи маълум қилди.

Унга кўра, эркак рафиқасини жорий йилнинг 13 ноябрь куни соат 07:30да Янгийўл шаҳрида жойлашган шифохонага УТТдан (ультратовуш текшируви) ўтказиш учун олиб борган.

Текширув натижаси ижобий чиққанига қарамасдан, шифокорлар қорин бўшлиғидаги оғриқлар пасайиши учун аёлни шифохонага ётқизиш кераклигини айтиб, 3-4 кунда соғайиб кетишини айтишган. Аммо...

Ўша куни кечқурун фарзандим ва онамни олиб, кўргани бордик. Шифохонадан ўз оёғи билан юриб чиқди. Кечки пайт соат 10:00да телефон қилди, операцияга дори керак деди. Бориб олиб келдим. Ошқозонини ювамиз дейишди.

Шундан сўнг ярим соатдан кейин юраги тўхтаган. Ўша пайтда ҳам менга дори ёзиб беришди. Бир оғиз айтишмабди. Мени ҳаммаси яхши деб алдаб ўтиришган.

Онанинг юраги тўхтаганда ҳам кислород қоладию, болани сақлаб қолса бўлардику, — деди марҳуманинг турмуш ўртоғи.

Мурожаатчи эркак аёли вафот этгач, шифокорлар ундан узр сўрамаганини айтиб, уларнинг устидан Президентга арз қилди.

Буларга қаттиқ чора кўриш керак. Керак бўлса, қамаш лозим. Ўғлим эртага онам қани деганда, жавоб беролмайман. Онам куйяпти, ўғлим куйяпти. Моргдан тўғри олдим ва олиб бориб қўйдим. Докторлар узр ҳам демади. Бандачилик ҳам демади, — дейди эркак.

Мазкур воқеа юзасидан расмий муносабат берилди.

Жорий йилнинг 14 ноябрь куни соат тахминан 08.35 да 31 ҳафталик хомиладор аёл Қ.М.ни ҳомила тушиши хавфи билан Янгийўл шаҳар туғруқ бўлимига олиб келинган. Аёлга даволаш стандартлари асосида барча муолажалар ташкил қилинган.

Шу куни 22:00 ларда Қ.М.нинг аҳволи бирданига ёмонлашган. Қ.М.га барча реанимацион чоралар кўрилишига қарамай 23:20 да биологик ўлим ҳолати юзага келган. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот идораларига тезкор хабарнома жўнатилган.

Шу ондаёқ суд тиббий экспертизаси текшируви ўтказилиб, ўлимга олиб келган сабаб сифатида талоқ артерия ва веналарининг ёрилиши, ичак тутқичи қон томирларининг спонтан ёрилиши, ички қон кетиши эканлиги аниқланган

Изоҳлар 0

Фикр билдириш