Qidirish

12:56 / 2023-11-21 553 0 Ҳодисалар

Миллий гвардия ходимларига «махсус таёқлар»дан фойдаланиш ҳуқуқи берилади

world-news

"Миллий гвардия тўғрисида"ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳада қуйидагилар белгиланмоқда:

  • Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг асосий вазифалари 12 тадан 9 тага тизимлаштирилиб, янги таҳрирда баён этилмоқда (шу жумладан, амалдаги 7 та вазифа  – 3 тага бирлаштирилмоқда);
  • Миллий гвардиянинг бошқа давлат органи ваколатига кирадиган 2 та ҳуқуқлари (ахборотлаштириш техника воситаларини ҳамда ахборотни техник жиҳатдан ҳимоя қилиш воситаларини сертификатлаштиришга) чиқарилмоқда;
  • Қонунинг "Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ҳамда уларни ҳурмат қилиш принципи" номли моддаси жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда,  Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси (ходими) фуқарога мурожаат этганида "ўзини таништириш тартиби" билан тўлдирилмоқда;
  • Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ходимлари махсус воситаларни қўллашда "резина таёқлар" билан биргаликда "махсус таёқлар"дан ҳам фойдаланиши мумкинлиги белгиланмоқда.

Телескопик таёқларни шахсий таркиб хизмати мобайнида йиғилган ҳолатда олиб юриш имкониятига эга бўлиб, металлдан тайёрлангани сабабли, фаол қаршилик кўрсатган тартиббузарларни "бўйсундириш", "кузатиб олиб кетиш", совуқ қуролли ҳужумни бартараф этиш, хизмат отларида туриб фойдаланиш учун қулай ҳисобланади ҳамда ундан, зарурат бўлганда, "транспорт воситаларининг ойнасини синдиришда" ҳам фойдаланиш мумкин, дейилади лойиҳада.

 

Изоҳлар 0

Фикр билдириш