Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
«Cвет», газ муаммоларини жуда яхши биламан» — Шавкат Мирзиёев
Президент айни вақтда Учтепа тумани фаоллари билан йиғилиш ўтказмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда Учтепа тумани фаоллари билан йиғилиш ўтказмоқда. Йиғилиш давомида давлат раҳбари Тошкентда иссиқлик марказлари эскирган ва энергия сарфи жуда юқори эканлигини айтди.
“Аммо шунга яраша иссиқлик ҳам ишлаб чиқара олмайди. Битта станция сарфлаётган газ ва электр энергияси билан катта ҳудудни таъминлаш мумкин. Шаҳарда охирги йилларда мисли кўрилмаган даражада ишлаб чиқариш корхоналари очилди. Албатта, уларнинг энергияга бўлган талаби ҳам шунга яраша”, — деди президент.
Мирзиёев 55 минг иш ўрни яратиш режалаштирилаётганини айтди.
“Табиийки, бу иш жойларига ҳеч бўлмаса чироқ ўрнатиш керак. Қолган технологияларни гапириш ҳам шарт эмас. Йил ўтгани сари электр энергиясига бўлган эҳтиёж ошиб боради.
Биз аввало замонавий технологияларни жорий этишимиз лозим. Хориждан ҳам электр энергия, ҳам иссиқлик ишлаб чиқарувчи технологиялар олиб келамиз ва иссиқлик марказларини қайта жиҳозлаймиз. Уч миллион киши яшайдиган шаҳарнинг таъминоти учун ҳар куни янгилик қилиш керак”, — деди Шавкат Мирзиёев.
Бундан ташқари, Мирзиёев Тошкентдаги ҳамма муаммоларни шахсан ўзи кузатиб боришини таъкидлади.
“Свет, газ муаммоларини яхши биламан. Тошкент шаҳрида свет-газ муаммоси бўлмаслиги керак. Ҳаммаси етарли даражада ажратилган. Фақат ўз ўрнида ишлатишни билиш керак”, — деб қўшимча қилди у.
Изоҳлар 0
Фикр билдириш
Видеорепортажлар
Мавзуга доир