Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 11

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 29

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 105

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 194

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 221

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 200

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 327

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 298

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

00:39 / 2023-11-18 947 0 Ҳодисалар

Этил спиртини миллиардларга пуллаган МЧЖ раҳбарларига жиноят иши очилди 

world-news

Антисептик ишлаб чиқариш учун харид қилинган этил спиртини сотиб юборган МЧЖ раҳбарлари аниқланди, дея хабар бермоқда Прокуратура департаменти матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, “M.T.” МЧЖ масъул шахслари антисептик ва лосьон ишлаб чиқариш учун этил спирти ишлаб чиқарувчи корхоналардан харид қилинган 19,4 млрд сўмлик 1 153 тонна этил спиртидан ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқармасдан, ҳужжатларга гўёки антисептик ва лосьон маҳсулотлари сотилганлиги тўғрисида сохта маълумотлар тайёрлаб, этил спиртини бошқа шахсларга нақд пулга сотиб юборган.

Шу каби, “M.W.” МЧЖ масъул шахслари этил спирти ишлаб чиқарувчи корхоналардан антисептик ишлаб чиқариш учун харид қилган 8,9 млрд сўмлик 402,6 тонна этил спиртини сотиб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш