Сўнгги янгиликлар
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Исроил «Ал-Шифо» касалхонасида ҲАМАСга қарши операция бошлади
Исроил қуролли кучлари Ғазо секторидаги “Ал-Шифо” касалхонасида ҲАМАСга қарши ҳарбий операция ўтказишини эълон қилди. Бу ҳақда Исроил ташкилоти X (Twitter — таҳр.)даги расмий саҳифасида маълум қилди.
“Исроил қуролли кучлари Ғазода ҲАМАСни мағлуб этиш ва гаровга олинганларни қутқариш учун қуруқлик операциясини ўтказмоқда.
Исроил Ғазодаги тинч аҳоли билан эмас, ҲАМАС билан уришмоқда. Мудофаа кучлари таркибида тиббий гуруҳ ва Араб тилида сўзлашувчилар бор.
Улар ҲАМАС томонидан тирик қалқон сифатида фойдаланилаётган тинч аҳолига ҳеч қандай зарар етказмаслик мақсадида ушбу мураккаб ва нозик муҳитга кириш учун махсус тайёргарликдан ўтган.
Сўнгги ҳафталарда Исроил мудофаа кучлари ҲАМАСни “Ал-Шифо” касалхонасидан ҳарбий мақсадларда фойдаланишда давом этиши бинонинг халқаро ҳуқуқ бўйича ҳимояланган мақомини хавф остига қўйиши ҳақида огоҳлантирди ва касалхонани ноқонуний суиистеъмол қилишни тўхтатиш учун етарли вақт берди”, — дейилади баёнотда.
ҲАМАС ҳаракати эса Исроилнинг Ғазо секторидаги “Ал-Шифо” касалхонасига бостириб киришини “ҳарбий жиноят”ва “инсониятга қарши жиноят” деб атади.
Баёнотда айтилишича, рейд қоронғулик остида ўтказилганда шифохонада 9 мингга яқин одам – беморлар, тиббиёт ходимлари ва кўчирилганлар бўлган.
ҲАМАС етакчиларидан бири Исроил ҳарбий нишонга эмас, балки тинч аҳолига ҳужум қилганини даъво қилмоқда.
Маълумот ўрнида, “Ал-Шифо” шифохонаси Ғазо секторидаги энг йирик ва марказий тиббиёт мажмуасидир. Ҳозирда уруш сабаб мажмуада беморларни жойлаштиришга деярли бўш ўринлар қолмаган.
Эслатиб ўтамиз, 7 октябр куни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати “Ал-Ақсо” тўфони” операцияси доирасида Ғазо секторидан Исроилга ракета учирди.
Бунга жавобан Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторида Хамасга қарши “Темир қиличлар” операциясини бошлади.
Бир неча кун ичида исроиллик ҳарбийлар Ғазо билан чегара яқинидаги барча аҳоли пунктларини назорат остига олди ва чизиқдаги нишонларга, жумладан, тинч аҳолига ҳаво ҳужумларини бошлади.
Изоҳлар 0
Фикр билдириш
Видеорепортажлар
Мавзуга доир