Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Исроилнинг асл мақсади фош бўлди
Исроил Ғазонинг Миср билан чегарасини назорат қилишни ва сектор хавфсизлиги учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олишни истайди, деди америкалик журналист ва Пулицер мукофоти совриндори Сеймур Херш ўз манбаларига таяниб.
Ҳершнинг сўзларига кўра, Ғазо ҳам Ғарбий Соҳилдаги ҳудудлар каби назорат қилиниши режалаштирилган, бунинг хавфсизлиги учун Исроил масъулдир.
Subsrack’да эълон қилинган мақолада Херш Исроил Ғазога ва ундан ташқарига одамларнинг ўтишини, шунингдек, Миср илгари назорат қилган чегарани назорат қилмоқчи эканлигини ёзган.
“Мақсад - Ғазодаги контрабандани назорат қилиш, аммо бу минтақа аҳолиси томонидан қилинмаслиги керак. Фатҳ ёшлар ҳаракатининг собиқ раҳбари Муҳаммад Даҳлан Фаластин маъмуриятининг янги раҳбари лавозимига кўрилмоқда, исроилликлар унинг исмини қўллаб-қувватламоқда”, - деди Херш.
Журналистнинг айтишича, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху мамлакатга ташриф буюрган юқори мартабали америкаликларга қулоқ солмайди.
“Вашингтонда ҳокимият бўшлиғи мавжуд, жараённи ҳеч ким бошқараётгани йўқ... Уларнинг қилгани фақат қайта сайланишдир. Бу қўрқинчли ва уятли. Шу билан бирга Нетаняху ҲАМАСни бутунлай йўқ қилишни мақсад қилгани”, - деб қўшимча қилди Ҳерш
Изоҳлар 0
Фикр билдириш
Видеорепортажлар
Мавзуга доир