Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 55

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 58

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 134

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 221

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 246

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 224

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 352

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 322

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

15:52 / 2023-11-13 1211 0 Жамият

Самарқандда маънавият марафони ўтказилди

Мазкур марафон “Биз бир бўлсак—ягона халқмиз, бирлашсак—ватанмиз” шиори остида ташкил этилди.

world-news

Маънавият ва маърифат маскани биносида “Биз бир бўлсак—ягона халқмиз, бирлашсак—ватанмиз” шиори остида “Маънавият марафони” лойиҳаси доирасида Самарқанд вилояти Паяриқ туманида бугунги кунда ижод қилаётган ижодкорлар билан мактаб ўқувчиларининг учрашуви ҳамда “Маънавий экскурсия” бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда ижодкор журналист Жибак Аҳадова ҳамда болалар шоири Турғунбой Ҳасанов, Республика маънавият маърифат маркази туман бўлими ходими Учқун Ҳамидовлар иштирок этишди.

Жибак Аҳадова иштирокчиларга ижодкор бўлиш учун китобхонликнинг аҳамиятини тўлиқ таҳлил қилиб тушунтирди. Бугунги кунда туманда ижод қилаётган ижодкорларнинг ижод йўли тўғрисида кенг тушунчалар берди. Суҳбат чоғида айни пайтда мактабларда яратилган шароитлардан унумли фойдаланишнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

Шундан сўнг, Турғунбой Ҳасанов болалар шеъриятининг тарбиявий аҳамияти тўғрисидаги ўз фикрларини болаларга улашди. Шунингдек, болаларга аталган “Тулкининг туши”, “Набининг этиги”, “Дангаса” каби қизиқарли шеърларидан намуналар ўқиди.

Ахборот кутубхона маркази, ахборот библиография хизмати раҳбари бугунги кунда кутубхонада сақланаётган ўн мингдан зиёдроқ китоблардан унумли фойдаланишга чақирди. Кутубхонада ўтказилаётган ижодкорлар билан учрашувларни янада кўпайтиришнинг фойдалилигини алоҳида таъкидлади.

Тадбир сўнгида Республика маънавият маърифат маркази туман бўлими ходими Учқун Ҳамидов ижодкорларга ва тадбирда фаол иштирок этган ўқувчиларга миннатдорчилик билдирди.

Сайдулла Рашидов
Паризода Келдибоева

Изоҳлар 0

Фикр билдириш