Сўнгги янгиликлар
Тошкентдаги кўчалардан бири 1 ойга ёпилди
Истанбулдан Тошкентга учган самолётда чақалоқ дунёга келди
Наманганда халқаро террористик ташкилот тарафдорлари фош этилди
Канада ва Германиядан ҳам яхшироқ: Ўзбекистон хавфсизлик даражаси бўйича юқори натижани қайд этди
Пластик карта орқали пора олган божхона инспекторига жиноят иши қўзғатилди
«UzAuto Motors» АЖдан мижозлар учун янгилик
Туркия ва Ўзбекистон ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда
Саида Мирзиёевада янги ваколатлар
Навоийда жиноий гуруҳ аъзолари МЧЖ ҳисобига 35 млрдга яқин зарар етказгани маълум бўлди
Навоийда уюшган жиноий гуруҳ томонидан масъулияти чекланган жамиятларнинг бирига 35 млрдга яқин, жами эса 52 млрддан ортиқ зарар етказгани аниқланган. Бу ҳақда Effect.uz’га МЧЖ вакили маълумот берди.

Таъкидланишича, жабрланувчи сифатида “Aqua – Tudakul” МЧЖ қўшма корхонаси эътироф этилган бўлиб, айни кунларда Навоий шаҳар Жиноят ишлари бўйича судида судья М.Камалов раислигида судланувчилар: “Golden Lake Fish” МЧЖ раҳбар ва таъсисчиларидан бўлган А.Х, П.Р, А.Т ва Б.Яга нисбатан иш кўриш бошланган.
Қайд этилишича, судланувчилар Бухоро вилояти Прокуратураси томонидан ўтказилган тергов ҳаракатлари давомида ЖКнинг 181*1-модда (Қасддан банкротликка олиб келиш), 189-модда (Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш), 227-модда (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) ва 243-моддалар (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) каби жиноятларни амалга оширган деб топилган бўлиб, уларга нисбатан жиноят ҳаракатлари қўзғатилган. Тергов якунлангач иш Навоий шаҳар Жиноят ишлари бўйича судига юборилган, жиноят иши бўйича суд тергови давом этмоқда.
Ҳозирги кунда судланувчилар А.Х, Б.Я, П.Р ва А.Т томонидан “AQUA-TUDAKUL” ҚК МЧЖга етказилган 34 млрд. 763 млн. 586 минг сўмлик зарар қопланмаганлиги ҳамда давлатга мажбурий тўловлардан ҳосил бўлган 8,0 млрд.дан ортиқ солиқларни қасддан яшириш орқали, жуда кўп миқдордаги зарар ҳамда Давлат божлари билан боғлиқ бўлган 2,0 млрд.дан ортиқроқ зарарлар қўшиб ҳисобланганда, ушбу гуруҳ томонидан етказилган моддий зарар жами 52 млрд. 553 млн. 636 минг сўмни ташкил қилмоқда.




Изоҳлар 1
