Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
Президент автобензин нархлари ошишининг олдини олиш бўйича қарорни имзолади
Бензин маҳсулотларининг ортиқча йўқотишларига ва талон-торожликларга йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган жазо чоралари қўлланилади.
“Куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни автобензин маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва уларнинг нархлари кескин ошишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Бундан мақсад куз-қиш мавсумида истеъмолчиларнинг автобензин маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини ўз вақтида таъминлаш, уларнинг нархларини барқарорлаштириш ҳамда аҳолининг ортиқча сарф-харажатларини қисқартиришдир.
Қарорга кўра, 2022 йил 10 декабрдан 2023 йил 1 мартгача импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тадбиркорлар томонидан якуний истеъмолчиларга сотиладиган АИ-80 автобензин учун, истисно тариқасида, акциз солиғи “ноль” ставкада қўлланилади.
Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳамда Электр энергетикада назорат инспекцияси ўтказиладиган текширувлар натижалари бўйича автобензин маҳсулотларининг ортиқча йўқотишларига ва талон-торожликларга йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган жазо чоралари қўлланилади, шунингдек, уларнинг фаолиятига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдимномалар киритилади.
Изоҳлар 0
Фикр билдириш
Видеорепортажлар
Мавзуга доир