Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Путин тирик! У бугун махфий йиғилиш ўтказади
Аввалроқ Владимир Путин юрак ҳуружидан вафот этганлиги тўғрисида хабарлар тарқалган эди.

Бугун, 27 октябрь куни Россия президенти Владимир Путин Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари билан оператив йиғилиш ўтказади, президентнинг Кремлда ҳам ишчи учрашуви бўлади, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
“Бугун Путиннинг Кремлда учрашуви бўлиб ўтади. Куннинг ўртасида у Хавфсизлик кенгаши аъзолари билан оператив йиғилиш ўтказишни режалаштирмоқда, агар рухсат берилса учрашувнинг бошини очиқ, қолганини эса ёпиқ тарзда ўтказилади”, — деди Песков журналистларга.
Қайд этиш керак, “Генерал СВР” Telegram канали Путин Валдайдаги қароргоҳда юрак ҳуружидан вафот этгани ва яқинда мамлакатда давлат тўнтарилиши бошланаши мумкинлиги тўғрисида хабар берганди. Бироқ манба берган хабар ўз тасдиғини топмади.
Эслатиб ўтамиз, яқинда интернетда Путин юраги ҳуруж қилгани сабабли хонасида ҳушини йўқотгани ҳақида маълумот тарқалган эди.




Изоҳлар 2

Баходир
2023-Oct-28 00:02