Qidirish

22:45 / 2023-10-26 1231 0 Мақолалар

Ҳокимиятдан азият чекканлар!

Инсон қадри биринчи ўринда деб бонг уришни биламиз. Лекин қайси инсоннинг қадрига етяпмиз униси ҳаммамизга қоронғу.

world-news

Инсон қадри биринчи ўринда деб бонг уришни биламиз. Лекин қайси инсоннинг қадрига етяпмиз униси ҳаммамизга қоронғи.

Бутун бошли оилани уйсиз кўчада қолдириб кетаётгандекмиз гўё. Бир неча кун аввал Effect.uz таҳририятига Яккасарой тумани мерос маҳалласи Чўпон ота кўчаси 48-50 уйда истиқомат қилаётган оиладан мурожаат келиб тушган.

Фуқароларнинг айтишига қараганда Хажаев Шухрат исмли шахсдан 1996 йилда яшаб турган уйларини тилхат асосида сотиб олишган. Ўша пайтлари кадастр ҳужжатларига эътибор бўлмагани сабабли уйнинг ҳужжатлари биздаку яна сотган одамнинг ҳам тилхати бор деб юраверишга.

Қарабсизки! 2016 йилда хонадон эгалари уйни номига расмийлаштириш ҳаракатига тушишади. Бироқ, ҳокимиятдагилар негадир ўзларини пайсалга солишган.

2018 йилда эса яшаб турган уйлари ҳокимият захирасига олинади ва оилани уйдан чиқариш учун судга даъво аризаси киритилади. Шундан сўнг, 2019 йилда ҳокимият фойдасига ҳал қилинган суднинг қарори билан уй тадбиркор номига расмийлаштириб берилади.

Мана неча йилдирки оила-аъзолари мурожаат қилиб бормаган ташкилоти қолмабди!

Одамни ўйлантириб қўядиган тарафи шундаки қандай қилиб 27 йилдан бери яшаб келаётган уйни давлат захирага олиши мумкин яна қўлларида уйнинг ҳужжатлари бола туриб!

Қизиғи шундаки уйнинг олдинги эгаси ҳали ҳаёт ва уй уни номида бўлса. Шу жойида одамда битта савол туғилади. Демак ҳар биримиз яшаб турган уйимизни ҳокимият тортиб олиб бирон бир бизнес бошламоқчи бўлган одамга бериб юбориши мумкин экан-да.

Демак, қонун ости ҳужжатларимизда яшаб турган уйини захирага олиб уларнинг тақдирини ҳал қилмасдан кўчага чиқариб юбориш мумкин бўлган бандлари ҳам бор экан.

Инсонларда ҳали ҳам қонунларимиз мукаммал эмас ёки ўзгалар фойдасига ишлайди деган фикр туғилади. Бу ҳолат юзасидан олий суд, кадастр агентлиги, ҳокимият вакилларидан муносабат кутиб қоламиз.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш