Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Конигил, Сентоб, Сангардак, Ухум, Аввал– UNWTO’нинг 25-сессиясида «Энг яхши туризм қишлоқлари»ни тақдирлаш маросими бўлиб ўтади
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош Ассамблеясининг юбилей 25-сессияси доирасида «Silk Road Samarkand» сайёҳлик мажмуасида «Энг яхши туризм қишлоқлари» номинацияси бўйича тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.
«Энг яхши туризм қишлоқлари» номинацияси UNWTO томонидан 2021 йилда нафақат ривожланган ҳудудларга, балки ўз қадриятларини сақлаган ва анъаналарини тарғиб қилаётган қишлоқларга сайёҳлар эътиборини жалб қилиш мақсадида таъсис этилган. Бу галги номзодлар рўйхатида Ўзбекистоннинг 5 та манзили — Самарқанд вилоятидаги «Конигил», Навоий вилоятидаги «Cентоб», Сурхондарё вилоятидаги «Cангардак», Жиззах вилоятидаги «Ухум» ва Фарғона вилоятидаги «Аввал» туризм қишлоқлари ҳам бор», – дейди Туризм қўмитаси бўлим бошлиғи Мансур Меликов.
Таъкидлаш жоизки, «Энг яхши туризм қишлоқлари» тақдирлаш маросими бу йил учинчи бор ўтказилади. Маросим олдинги йиллардаги каби аъзо давлатларнинг юқори даражали аъзолари, шунингдек, қишлоқ жамоалари вакилларини бирлаштиради.
Маълумот учун, UNWTO томонидан ҳар йили иқтисодий, ижтимоий ва экологик жиҳатдан барқарор ривожланаётган, шунингдек, маҳаллий қадриятлар ва анъаналарни сақлаб қолиб, тарғиб қилиб келаётган энг яхши қишлоқ туризм қишлоғини аниқлайди.