Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Самарқандда БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеясининг 25-сессияси бўлиб ўтади
UNWTO Бош ассамблеяси сессияси дунё ҳамжамиятининг Ўзбекистонга бўлган эътиборини кучайтиради, дея хабар бермоқда Туризм қўмитаси матбуот хизмати.
Жорий йилнинг 16–20 октябрь кунлари Самарқанддаги «Силк Роад Самарканд» сайёҳлик мажмуасида БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг 25-сессияси бўлиб ўтади.
Маълумот учун, 2021 йилда Испанияда бўлиб ўтган UNWTO Бош ассамблеясида Ўзбекистон номзоди Португалия ва Миср мамлакатлари билан рақобатда ғолиб бўлган.
Таъкидлаш жоизки, Бош ассамблеянинг бу галги сессиясида дунёнинг барча қитъаларидан 130 дан ортиқ давлат иштирок этади. Бу Бош ассамблеянинг аввалги сессияларига нисбатан юқори кўрсаткич ҳисобланади.
UNWTO Бош ассамблеяси доирасида Самарқандда Халқаро Инвестиция форуми, Халқаро таълим форуми, «Энг яхши туризм қишлоқлари»ни тақдирлаш маросими, шунингдек, қатор ялпи сессиялар ва маданий тадбирлар бўлиб ўтади.
Ушбу нуфузли тадбирнинг Ўзбекистонда ўтказилиши дунё ҳамжамиятининг мамлакатимизга бўлган эътиборини янада кучайтиради. Негаки Бош ассамблея тадбирларига Бутунжаҳон туризм ташкилотига аъзо барча давлатларнинг оммавий ахборот воситалари, инвесторлар ташриф буюради ва барча учун муҳим ҳисобланади. UNWTO Бош ассамблеясининг 25-сессияси иштирокчи давлатлар учун ҳар томонлама манфаатли бўлади.