Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
«Бензин Дукенсойга сизиб чиққан» – Экология қўмитаси Ангрендаги ҳодисага ҳуқуқий баҳо берилишини маълум қилди
Давлат экология қўмитаси Ангрен нефтни сақлаш омборидан нефть маҳсулотлари сизиб чиққанлиги тўғрисида тарқалган хабар 11 декабр куни Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан жойига чиқиб ўрганилганини маълум қилди.
Ўрганишлар давомида ушбу воқеа 2022 йил 10 декабр куни тахминан кеч соат 20:10 да рўй берганлиги ва корхонанинг 5000 м3 (метр.куб) ҳажмдаги 20-сонли сиғим (резервуар) жўмраги қаттиқ совуқ таъсирида музлаб ёрилиши оқибатида 11 500 литр нефть маҳсулоти (AI-80 бензин) тўкилган.
“Қайд этиш лозимки, нефть маҳсулотларини сақлаш омбори экологик хавфлилиги бўйича 1-тоифали объект ҳисобланиб, корхонага берилган давлат экологик экспертиза хулосасига кўра нефть сақлаш сиғимлари жойлашган ҳудудда авария ҳолатларини инобатга олган ҳолда ҳовузлар ташкил этилиши лозим.
Корхонадаги мавжуд ҳовузлар белгиланган талаб даражасида эмаслиги натижасида нефть маҳсулотлари маҳаллий ариқ орқали Дукенсой сойининг сув ҳавзасига сизиб чиққан.
Ҳозирда нефть билан ифлосланган сув ҳавзасидан олинган таҳлил намуналари лаборатория текширувидан ўтказилмоқда. Таҳлил натижалари асосида табиатга етказилган зарар суммаси ҳисоб-китоб қилинади”, дейилади қўмита хабарида.
Таъкидланишича, давлат инспекторлари томонидан корхонага нисбатан тегишли тартибда расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилади. Шунингдек, қўмита ушбу ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилишини маълум қилган.