Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Миришкордаги ҳолат ортидан терговга қадар текширув бошланди – Қашқадарё ИИБ
Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Миришкор туманидаги 12-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида раҳбарликка номзод собиқ мудиранинг ўғли ва қизи томонидан калтаклангани ортидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланганини маълум қилди.
Маълум қилинишича, 10 декабрь куни соат тахминан 10:20 ларда Миришкор тумани “Янги ариқ” МФЙда жойлашган 12-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида туман ҳокимлиги томонидан директор тайинлаш йиғилиши бўлиб ўтиши белгиланган.
Шу муносабат билан 12-ДМТТга “Жейнов” МФЙда яшовчи фуқаролар ҳам келганда мактабгача таълим ташкилотининг собиқ директори А.Ш.нинг қон босими кўтарилиб кетиб, соғлиги ёмонлашган.
Ушбу жараёнда ўртадаги тушунмовчилик сабаб фуқаро А.Н. А.У.ни итариб йиқитиб юборган. Ҳолат бўйича хабар 2022 йилнинг 10 декабрь куни Миришкор туман ИИБ Навбатчилик қисмида қайд этилган. Ҳозирда Миришкор туман ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.