Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 59

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 62

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 138

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 225

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 250

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 228

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 356

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 327

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

15:38 / 2023-09-02 749 0 Жамият

Навоий ҳокими қатағон қурбонлари оила аъзоларининг ҳолидан хабар олди

Навоий вилоят ҳокими Нормат Турсунов Қатағон қурбонлари хотираси музейига боргандан сўнг қатағон қурбонлари оила аъзоларининг ҳолидан хабар олди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берган.

world-news

Маълумки, 31август - Ўзбекистонда Қатағон қурбонлари хотираси куни сифатида белгиланган. Мазкур сана муносабати билан вилоят ҳокими Нормат Турсунов вилоят Қатағон қурбонлари хотира музейига борган.

Таъкидланишича, музейдаги экспонатлар, хусусан қатағонлик даври қурбони бўлган вилоятимиз вакиллари билан боғлиқ ҳужжатлар вилоят раҳбарининг эътиборини тортган. Нормат Турсунов музей раҳбариятига ўзининг таклиф ва тавсияларини берган.

Шундан сўнг вилоят ҳокими Нормат Турсунов Кармана туманида қатағон қурбонлари авлодлари ва оила аъзолари яшаган хонадонларида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олган.

Дастлабки манзил туманнинг “Бешкент” маҳалласи, 7-хонадонида истиқомат қилаётган Қосимов Козим бобо хонадони. Қайд этилишича, Козим бобонинг аждодлари қатағон қилинган.

Турсунов хонадон соҳиблари билан мулоқот қилиб, ўтганларни хотирлаган. Оиладан қатағонликка учраган аждодлари ёд этилиб, уларнинг ҳаққига дуолар қилинган.

Шунингдек вилоят ҳокими туманнинг “Дўрман” маҳалла фуқаролар йиғини “Тадбиркорлар” кўчаси, 12-уйига ҳам борган.

Хонадон эгаси Истам Азимов 1930 йилларда Украинага сургун қилинган, сургундан қайтиб мактабни Ўзбекистонда ўқиган. Шароф Рашидовни Навоийда кутиб олган. Нормат Турсунов Истам Азимовнинг қизлари Нигора Истамова билан мулоқот қилди. Ўтганларни хотирлади.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш