Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Қашқадарёда боғча мудиралигига номзод аёл калтакланди
Қашқадарё вилояти ИИБ Миришкор туманидаги боғчаларнинг бирида собиқ мудиранинг ўғли ва қизи боғча мудиралигига янги номзод калтаклагани айтилган хабарларга муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, 10 декабрь куни соат тахминан 10:20 ларда Миришкор тумани «Янги ариқ» МФЙда жойлашган 12-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида туман ҳокимлиги томонидан директор тайинлаш йиғилиши бўлиб ўтиши белгиланган.
Шу муносабат билан 12-ДМТТга “Жейнов” МФЙда яшовчи фуқаролар ҳам келганда мактабгача таълим ташкилотининг собиқ директори А.Ш.нинг қон босими кўтарилиб кетиб, соғлиги ёмонлашган.
Ушбу жараёнда ўртадаги тушунмовчилик сабаб фуқаро А.Н. А.У.ни итариб, йиқитиб юборган. Ҳолат бўйича хабар 10 декабрь куни Миришкор туман ИИБ Навбатчилик қисмида қайд этилган.
Ҳозирда Миришкор туман ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.