Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 50

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 52

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 128

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 213

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 240

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 219

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 347

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 315

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

22:08 / 2023-08-15 1136 0 Ҳодисалар

Учта халқаро авиакомпанияга Ўзбекистонга авиақатновлар учун рухсатнома берилди

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Ўзавиация” агентлиги учта хорижий авиакомпанияга Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берган.

world-news

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Ўзавиация” агентлиги учта хорижий авиакомпанияга Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берди.

“Ўзавиация” агентлиги маълумотига кўра, Ҳиндистоннинг “IndiGo”, Полшанинг “LOT Polish Airlines” ва Малайзиянинг “Malindo Airways” авиакомпаниялари Ўзбекистон Республикасига мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома олган.

Ўзбекистон Республикаси ва тегишли давлатлар ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим асосида “Ўзавиация” агентлиги томонидан қуйидаги авиаташувчиларга Ўзбекистон Республикасига мунтазам парвозларни амалга ошириш учун Эксплуатацион рухсатномалари берилди:

Ҳиндистоннинг “IndiGo” авиакомпаниясига Дехли -Тошкент-Дехли йўналишида А-320NEO ва А-321 NEO ҳаво кемаларида;

Полшанинг “LOT Polish Airlines” авиакомпаниясига Варшава- Тошкент-Варшава йўналишида Боинг-737-8MAX ҳаво кемасида;

Малайзиянинг “Malindo Airways” авиакомпаниясига Куала Лумпур — Тошкент-Куала Лумпур йўналишида А-330 ҳаво кемасида.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш