Сўнгги янгиликлар
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Ўзбекистоннинг 16 та шаҳрида “Янги Нафас” оммавий мусобақаси ўтказилади
Мазкур мусобақа мустақилликнинг 32 йиллигига бағишланади
3 сентябрь куни Ўзбекистоннинг 16 та шаҳрида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган “Янги Нафас” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади.
Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда барча вилоятларда турли ёшдаги ҳаваскор ва профессионал спортчилар ҳамда соғлом турмуш тарзи ихлосмандлари мамлакатимизнинг азиз байрами муносабати билан ташкил этиладиган кенг кўламли спорт ҳаракатига қўшилишлари мумкин бўлади.
Ўзбекистон енгил атлетика федерациясида пресс-анжуман ўтказилган бўлиб, унда келгуси оммавий югуриш мусобақасига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди. Тадбирда Федерациянинг бош котиби Камолиддин Рўзимуҳамедов, ташкилий қўмита ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Мустақилликнинг 32 йиллиги Тошкент, Нурафшон , Гулистон, Андижон, Наманган, Фарғона, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Бухоро, Қоровулбозор, Термиз, Қарши, Ғузор, Хива ва Нукусда “Янги Нафас” оммавий югуриш мусобақаси билан нишонланади. Пойтахтда югурувчиларга 3 ва 10 километрга тенг бўлган икки хил масофа, бошқа шаҳарларда эса 3 километрлик битта масофа тақдим этилади.
“Янги Нафас” югуриш мусобақасининг расмий шиори – “Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз!» мамлакатимизнинг 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган ҳар бир фуқаросини бирлаштирган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигини нишонлаш жараёнидаги кайфият ва умумий муҳитни янада аниқроқ акс эттиради.
Таъкидлаш жоизки, анъанавий тарзда муҳим давлат саналари ва халқаро спорт тадбирларига бағишлаб ташкил этилаётган “Янги Нафас” оммавий югуриш мусобақалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2019-2023 йилларда жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш концепцияси” тўғрисидаги қарори доирасида мамлакатимизда жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш ҳамда аҳолини фаол турмуш тарзига жалб этиш мақсадида қабул қилинган кенг кўламли давлат дастурининг ижросига яққол мисол бўла олади. Мақсадли давлат дастури аҳолини босқичма-босқич фаоллаштириб, ҳамма даражаларда саломатликни мустаҳкамлаш ва ҳаёт сифатини ошириш масалаларига эътиборни қаратди.
“Янги Нафас” ижтимоий лойиҳасини ҳаётга татбиқ этишнинг уч йили давомида Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси ва “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти билан ҳамкорликда 700 минг нафардан ортиқ одам оммавий югуриш мусобақасига қўшилиб, спорт тадбирларида фаол иштирок этишда давом этмоқдалар. “Янги Нафас” лойиҳаси “Save Aral”, “Мен Ғолиб”, “Ватан Қалқони” оммавий югуриш мусобақалари билан ҳамкорликда ёш авлодда ҳам, катталарда ҳам енгил атлетикага қизиқишни янги босқичга кўтарди.
Оммавий спортни ривожлантириш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш Янги Ўзбекистон барпо этаётган ижтимоий сиёсатининг ажралмас қисми ҳисобланади.
“Янги Нафас”, шунингдек, югуриш ихлосмандлари учун халқаро майдончага айланиб бормоқда. Тадбир Ўзбекистонда истиқомат қилаётган ва мусобақаларда фаол иштирок этиб келаётган хорижлик фуқаролардан ташқари, Марказий Осиё мамлакатларидан келадиган мусобақа қатнашчиларини ҳам бирлаштиради. Сентябрь ойида Тошкентга Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон спорт клублари вакиллари ушбу байрамда иштирок этиш учун ташриф буюрадилар.
Мустақиллик байрами муносабати билан Тошкент шаҳрида ўтказиладиган навбатдаги “Янги Нафас” югуриш мусобақасида 31 августгача рўйхатдан ўтиш орқали иштирок этиш мумкин. Фуқаролигидан қатъи назар, барча югуриш ихлосмандлари мазкур югуриш мусобақасига қўшилишлари мумкин.
Аҳолининг барча қатламлари спорт мусобақаларида иштирок этишлари учун кенг имконият яратиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда барча вилоятларда мусобақа учун рўйхатдан ўтиш ва қатнашиш бепул! Енгил атлетика федерацияси ташаббуси билан ҳар бир ҳудудда “Ягона ижтимоий ҳимоя реестри”, “темир” дафтар, “аёллар” ва “ёшлар” дафтарларига киритилган фуқароларнинг иштирок этиши учун квоталар ажратилган. Югуриш мусобақалари ва марафонларнинг доимий иштирокчилари орасида ногиронлиги бор фуқаролар ҳам мавжуд.
3 км масофада 9 ёш ва ундан катта ёшдагилар учун спорт мусобақаларида иштирок этишга рухсат этилади. 10 км масофада иштирок этиш ёши 14 ёш ва ундан катта. Барча шаҳарларда соат 6:30 да ягона старт берилади.
Тошкент шаҳрида иштирок этиш нархи:
• 3 км масофа учун – 99 000 сўм ;
• 10 км масофа учун – 149 000 сўм .
Иштирокчи тўплами қуйидагиларни ўз ичига олади:
• Футболка
• Кепка
• Иштирокчининг старт рақами
• Рақамни илиш учун тўғноғичлар
Иштирокчи тўпламларини бериш Ўзбекистон Республикаси Енгил атлетика федерацияси томонидан 1-2 сентябрь кунлари соат 10:00 дан 19:00 га қадар қуйидаги манзилда амалга оширилади: И.Каримов кўчаси, 98-уй, мўлжал – “Пахтакор” стадиони.