Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 54

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 56

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 133

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 219

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 245

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 223

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 351

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 321

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

05:39 / 2022-01-18 187 0 Жамият

Ўзбекистонда учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқарилмоқда

world-news

Мудофаа саноати давлат қўмитаси Ўзбекистонда учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилганлиги ҳақида хабар бермоқда.

Айтилишича, Ўзбекистонда "Лочин" номли халқаро техника талабларига тўлиқ жавоб берадиган учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

"Икки хил мақсадда фойдаланишга мўлжалланган мазкур миллий лойиҳа Марказий Осиёда илк бор Ўзбекистонда ўзлаштирилди ва йўлга қўйилди", — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, марказ учувчисиз авиация мажмуаларини ишлаб чиқариш, йиғиш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш учун зарур йиғув жамланмалари, технологик ва махсус ускуналар, текшириш (тест лаборатория) мосламалари каби технологик жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган. Мудофаа саноати давлат қўмитаси томонидан марказни ёш кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, етакчи хорижий давлатларда стажировкасини ташкил этиш ва малакасини ошириш йўли орқали учувчисиз авиация соҳасидаги мутахассис кадрлар билан бутлаш амалга оширилмоқда.

"Миллий бренд остида ишлаб чиқилган самолёт ва квадрокоптер туридаги "Лочин" учувчисиз учиш аппарати бир қанча мақсадларда фойдаланишга мўлжалланган бўлиб, разведка қилиш, зарба бериш, реал вақт режимида кузатиш, маълумот олиш, артиллерия ўт очиш жараёнини бошқариш каби вазифаларни бажариш билан бир қаторда қишлоқ хўжалиги, нефть ва газ, ўрмон хўжалиги, темир йўллар, геология, қидирув соҳаларида картография, топогеодезия, экинларни дефолиация қилиш, қўриқхоналарни, йўлларни, ижтимоий инфратузилма ҳамда муҳим объектларни кузатиб бориш ва бошқа мақсадларда фойдаланиш имкониятини беради", — дея таъкидланади хабарда.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш