Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
Стрeсс – касалликларнинг авж олиш нуқтаси...ми?
Стресс – инсон организмининг ҳаддан ташқари зўриқиш, салбий эмоциялар ёки оддийгина зерикишга бўлган жавоб реакциясидир. Биз арзимас деб ҳисоблаган асабийлик, тушкунлик, қўрқув ёки хавотирлар бориб-бориб стресс ва депрессияга айланади. Стресснинг узоқ вақт давом этиши эса юзлаб касалликларга йўл очади.
Қандай пайдо бўлади?
Стресснинг пайдо бўлиш механизмлари батафсил ўрганилиб чиқилган ва жуда мураккаб жараён эканлиги ойдинлашган. Яъни, улар гормонал, асаб ва қон томир тизимларимиз билан боғлиқ. Шуни таъкидлаш керакки, оғир стресслар соғлиққа ўта жиддий таъсир қилади. Иммунитетни пасайтиради ва кўплаб касалликларга сабаб бўлади (юрак-қон томир, ошқозон-ичак ва бошқалар). Доимий безовталик, тушкун ҳолатда юриш, баъзида бу ҳолатлар ҳеч қандай сабабларсиз юзага келади.
Депрессия, жисмоний заифлик, бош оғриғи, чарчоқ, ҳеч нарса ёқмаслиги, диққатнинг камайиши – бу ўқиш ёки ишлашни қийинлаштиради. Хотирадаги муаммолар ва фикрлаш жараёнининг секинлашувига олиб келади. Бошқаларга, ҳатто, энг яхши дўстларга, оила тақдирига бефарқ бўлишгача олиб боради. Доимий пайдо бўладиган йиғлаш, кўз ёш тўкиш, хафагарчилик, умидсизлик, ўз-ўзига ачиниш ҳисси, иштаҳанинг пасайиши ривожланади. Кўпинча асабий одатлар шаклланади: киши лабини, тирноқларини тишлайди…
Оқибатлари
Стресс шахсда безовталик ва айбдорлик ҳисси, тез чарчаш, қўпол муомаланинг одат тусга кириб қолиши, жанжал чиқариш эҳтимоли юқори бўлиши, қон босимининг кўтарилиши, олдига қўйилган масалаларни еча олмаслик, масъулиятни ҳис қилмаслик, меҳнат унумдорлигининг пасайиши каби салбий оқибатларни келтириб чиқаради. Клиник кузатувлар шуни кўрсатдики, кичик стресслар танага зарарли эмас, ҳатто, фойдали. Улар одамни ҳозирги аҳволдан чиқиш йўлини топиш учун рағбатлантирадилар. Депрессия оғирроқ, узоқ муддатли шаклга ўтмаслиги учун ҳар биримиз ўзимизни тарбиялашимиз, иродамизни ривожлантиришимиз керак. Кўп одамлар стрессга қарши антидепрессантлар, спиртли ичимликлар ёрдамида курашишга одатланишган. Бироқ бундай йўлни танлаш уларга ўрганиб қолиш ва мутаххасис ёрдамсиз улардан воз кеча олмасликка олиб келади.
Стрессга қарши ечим борми?
Барчага маълумки, тўйиб дам олишдан кўра яхшироқ дори йўқ. Биринчи галда сифатли уйқуни йўлга қўйиб олиш даркор. Ухлашдан олдин иссиқ ванна қабул қилиб, сокин мусиқа тинглаш мумкин. Ҳар куни буни одатга айлантиришга ҳаракат қилиш лозим. Психолог Девид Бернс ўзининг “Яхши ҳис этиш. Кайфиятнинг янги терапияси” китобида негатив эмоцияларга сарфланадиган вақтни назорат қилишни маслаҳат беради. Китобда ёзилишича, 50 дақиқадан ортиқ жаҳл қилиш, йиғлаш, бақириш ва нолиш керак эмас. Қолаверса, эътиборни позитив жиҳатларга қаратиш ва диққатни жамлашни ҳам ёддан чиқармаслик керак.
Стресснинг олдини олишда совуқ сиқув йўли билан ёғи ажратиб олинган сунъий бўёқлар ва кимёвий қўшимчалар қўшилмаган 100 фоиз табиий ва ҳалол маҳсулот ҳам бор. Бу – АLHADAYA седана мойидир:
• Таркибидаги Б гуруҳ витаминлари мияда қон айланишларини яхшилашда;
• Марказий асаб тизими фаолиятида;
• PP витаминлари ва Магний мия функцияларининг тўғри ишлашида;
• Позитив кайфият ва энергияга эга бўлишда;
• Мияда “Бахт” ва Шодлик” гормонлари ишлаб чиқарилишида;
• Диққат ва хотира фаолиятини яхшилашда;
• Эмоционал ва руҳий барқарорликни тартибга солишда;
• Чарчоқ ва ҳолсизликда ёрдам беради.
Ҳозироқ қўнғироқ қилинг ва бепул консультация олинг:
Бутун Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати – бепул!
Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг
Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг
Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Реклама ҳуқуқи асосида