Сўнгги янгиликлар
Туркияда “Тунги музейлар” лойиҳаси июнь ойида янги мавсумини бошлайди
Ўзбекистонга C гепатитига қарши дорининг жорий йилдаги илк партияси олиб келинди
Қибрайликлар оёққа турди. Сабаби нима?
5 минг йиллик тарихга эга Бирги қишлоғи ҳақида нималар маълум?
Изник: насронийликнинг тирик музейи
Анталиянинг яширин хазиналари ҳақида эшитганмисиз?
Анқара замонавий меъморий мероси билан ЮНEСКО рўйхатига киритилди
Хитойда сунъий ёмғир ёғдириш бўйича тажриба ўтказилди
Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари 500 минг ортидан 5 йилга қамалди

Қашқадарё вилояти Касби тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари 500 минг сўм миқдорида пора олганлиги учун 5 йилга озодликдан маҳрум этилди. Ўринбосар 2021 йилнинг август ойида пора билан ушланган. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.
“Э. Бозоров 2017 йил сентябрь ойидан Касби тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари ҳамда тумандаги 16 ёшгача бўлган болаларни ногирон, деб топиш комиссияси раиси лавозимида ишлаб келган.
У мансабдор шахс бўлгани ҳолда ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, тамагирлик йўли билан Касби тумани Назартепа қишлоғида яшовчи М. Ярматованинг 2019 йилда туғилган ўғли С. М. ни ногиронлик нафақасига чиқариб беришни ваъда қилади. Э. Бозоров бунинг эвазига содир этиши лозим ёки мумкин бўлган ҳаракатни бажариш учун М. Ярматовадан 600 000 сўм миқдорида пул маблағини талаб қилади. 2021 йил 5 август куни М. Ярматованинг аризаси юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тезкор тадбир ўтказилади. Тадбир чоғида Э. Бозоров ўзининг хизмат хонасида М. Ярматовадан келишилган пул маблағининг 500 000 сўмини олаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Жиноят ишлари бўйича Китоб туман судининг 2021 йил 20 декабрдаги ҳукмига асосан Э. Бозоров Жиноят кодекси 210-моддаси (пора олиш) 2-қисмининг “в” бандида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбли, деб топилган. Унга нисбатан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳамда ушбу Кодекснинг 45-моддасига мувофиқ 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тариқасидаги қўшимча жазо тайинланган.
Тарафларга ҳукмдан норози бўлган тақдирда ҳукм эълон қилинган кундан, судланувчи, жабрланувчи, қонуний вакил эса ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан йигирма сутка ичида Қашқадарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанциясига апелляция шикояти (протести) келтириш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилганлиги маълум қилинади”, - дейилади хабарда.



