Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 54

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 56

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 133

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 218

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 245

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 223

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 351

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 320

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

05:23 / 2022-01-18 174 0 Жамият

Ва ниҳоят! “Малика”, “Пойтахт бизнес мажмуаси”, “Белдерсой оромгоҳи” сотилди

world-news

Давлат тендер комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ қуйидаги давлат кўчмас мулк объектларининг оммавий савдо жараёнлари ғолиблари белгиланди. Тегишли хусусийлаштириш дастурига кўра, “No’kis vinozavodi” АЖ устав капиталидаги 51,0 фоиз улушни хусусийлаштириш кўзда тутилган.

Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги “UzAssets” инвестиция компанияси мазкур жамият устав капиталидаги акция пакетини “Qarataw sawda bazasi” МЧЖга 17,5 млрд. сўм харид қиймати ҳамда 3,4 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш шарти билан сотилгани тўғрисида баёнот берди.

Шунингдек, Давлат тендер комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ қуйидаги давлат кўчмас мулк объектларининг оммавий савдо жараёнлари ғолиблари белгиланди.

­­­­­­­­– “Пойтахт бизнес мажмуаси” МЧЖ мулкий мажмуаси бўйича савдоларда “Quadro IH DMCC” (БАА) компанияси 164,0 млрд. сўм харид қийматини бир йўла тўлаш ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишлари учун 6,0 млн. АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда инвестиция киритиш шарти билан;

– “Малика” савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси бўйича савдоларда “Premium Prime Service” МЧЖ 125,0 млрд. сўм харид қийматини бир йўла тўлаш ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишлари учун 100,0 млрд. сўм миқдорида инвестиция киритиш ва 250 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан;

– “Белдерсой оромгоҳи” дам олиш маскани (Канат йўли билан бирга) бўйича савдоларда “Ulkan Mulk” МЧЖ 107,0 млрд. сўм харид қийматини бир йўла тўлаш шарти билан савдо ғолиби деб топилган.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 августдаги ПФ-6053-сон Фармони талабларига кўра, “Чорвоқ” туристик-рекреацион зонаси дирекцияси ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар Дирекция билан келишилган ҳолда амалга оширилади. Шунингдек, дарахт ва буталарнинг кесилишига жорий этилган мораторий талабларига риоя қилинади.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш