Сўнгги янгиликлар
Туркиянинг сеҳрли сув ости дунёси ҳақида нималар маълум?
"Strongmen Games": Кучлилар аниқланди
Туркиядаги энг мафтункор яхта манзиллари
«Ўзларингизга яхши бўлмайди» – Оқдарё ҳокимлиги фермерлар пилла режасини топширишга мажбур эканлигини айтган «зам» ҳокимнинг ҳаракатларини оқлаб чиқди
Ботир Зарипов ноқонуний ҳолатларнинг олдини олишни мақсад қилган – Бухоро ҳокимлиги муносабат билдирди
«Неварамнинг чет элда ўқиши учун қандай пул топсам деб уйқуларим қочади» – олмалиқлик фаол «Умид» фонди ёпилганидан ранжиб, янги таклиф билан чиқди
Дунё билан баробар қадам…
“Анталия Гамбит”: Турк Ривиерасида ҳаяжонли ҳикоя
Инста-блогер Asad Algo’нинг ўлими юзасидан жиноят иши очилди
Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси блогер “Asad Algo”нинг ўлими юзасидан расмий баёнот берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 19 июль куни Республика шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш марказига 2002 йилда туғилган Арзикулов Асадбек ( ижтимоий тармоқларда “ASAD ALGO” тахаллуси билан танилган) “Бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия лат ейиши, бош субдурал гематомаси, бўйин соҳаси қонталаши, иккала тиззаси ва иккала тирсагида кўкарган жароҳатлари” билан мурожаат қилган. Шифокорлар томонидан бу ҳолат ҳақида зудлик билан ИИОга хабар берилган.
Ўрганишлар жараёнида аниқланишича, шу йилнинг 16 июль куни тахминан соат 18.30 ларда Мирзо Улуғбек туманидаги боғлардан бирида 1997 йилда туғилган Абдулазиз И. таниши Асадбек А. билан ўртасида ўзаро келишмовчилик сабабли жанжал келиб чиққан, натижада Асадбек А. тан жароҳати олган. Сўнг улар ўзаро келишиб олганлиги сабабли тарқалишган. Мазкур ҳолат юзасидан Асадбек А. ИИОга, шунингдек тиббиёт муассасасига мурожаат қилмаган.
19 июль куни Асадбек А.нинг тоби қочганлиги сабабли шифохонага олиб борилган ва унинг бош қисмида жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Бироқ шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан Асадбек А. вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (“Қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлса”) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.



