Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 50

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 52

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 128

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 213

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 240

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 219

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 347

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 315

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

10:15 / 2023-07-17 8303 0 Ҳодисалар

Фарғонада икки фарзандли аёлни зўрлаган шахслар қамоққа олинган – ИИБ

Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида оилали, икки нафар фарзандли аёлни тўрт нафар эркак зўрланганлиги ҳақидаги видеохабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганилди.

Маълум бўлишича, 2023 йилнинг 21 март куни фуқаро А.Й. танишлари И.Ю, Ж.С. ва Б.С.лар билан фуқаро Д.У (видеотасвирдаги аёл) ни мажбурлаб, Бешариқ туманидаги ташландиқ шийпонга олиб боришиб, зўрлик ишлатиб, уриб-дўппослаб, Б.С. билан жинсий алоқада бўлган ҳолатини видеотасвирга олишиб, ушбу видеотасвирни ижтимоий тармоқларда тарқатиш билан қўрқитиб, Д.У.нинг эркига қарши номусига тегиб, жинсий эҳтиёжларини қондирган.

Суд тиббий экспертизасининг 31.03.2023 кунидаги хулосасида Д.У.нинг ўнг билагида қонталаши бўлиб, мазкур тан жароҳати оғирлик даражасига кўра 6 кундан кўп давом этмайдиган енгил шикастлар тоифасига кириши, танасининг бошқа жойларида жароҳатлар аниқланмаганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 118-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

29 июнь куни куни тергов ҳаракатлари якунланиб, тегишлилиги бўйича судлов органига юборилган.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш