Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 54

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 56

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 133

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 218

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 245

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 223

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 351

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 320

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

01:29 / 2023-07-06 1720 0 Ҳодисалар

«Бармоғи кесилган, қўли синган» — Чеченистонда ҳужумга учраган журналистнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

world-news

Чеченистонда ҳужумга учраган “Новая газета” журналисти Елена Милашинанинг аҳволи яхши. Бу ҳақда рус нашри хабар бермоқда.

Елена Милашина Москва клиникаларида кўрикдан ўтказилди. Ташхислари: ёпиқ бош мия жароҳати, қўл суякларининг синиши, 14 тагача, юмшоқ тўқималари лат еган. аҳволи барқарор, — дейилади нашрнинг Telegram каналида. .

Россия Федерациясидаги инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Татяна Москалкова  Милашина ва Немовнинг калтакланиши юзасидан
тергов қўмитаси ва Чеченистон прокуратурасига мурожаат қилган.

Унинг сўзларига кўра, Россия фуқароларининг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солувчи ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракатларга чек қўйилиши, айбдорлар топилиб, жазоланиши керак.

Россия Федерацияси Журналистлар уюшмаси раҳбари Владимир Соловёв вазиятни ўрганаётганини айтиб, ОАВ вакилларига қилинган ҳужумларни қабул қилиб бўлмаслигини таъкидлади.

Россия Федерацияси Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин Тергов қўмитасининг Чеченистон бўйича тергов қўмитаси раҳбарига текширув ўтказиш ва ҳужум факти бўйича ҳисобот тақдим этишни топширди. Чеченистон Ички ишлар вазирлиги Милашина ва Немовга қилинган ҳужум юзасидан тергов олиб бормоқда. 

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ваколатли хизматларга адвокат ва журналистни калтаклаган шахсларни аниқлаш бўйича барча имкониятларни ишга солишни топширганини айтди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш