Сўнгги янгиликлар
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Оқ уйдан кокаин моддаси топилди. Уни Байденнинг ўғли ташлаб кетган бўлиши мумкин
Якшанба куни Оқ уйдан топилган кукун, кокаин бўлиб чиқди, буни экспертиза тасдиқлади. Бу ҳақда NBC News хабар бермоқда.
Терговдан хабардор манбанинг айтишича, лаборатория текшируви якшанба куни Оқ уйнинг умумий жойларидан топилган кичик пакетда кокаин борлигини тасдиқлаган.
Ушбу модда бинонинг ғарбий томонидаги умумий майдондан топилган. Ушбу кириш эшигидан экскурсияга ташриф буюрувчилар ва ходимлар офис биноларига киришдан олдин шахсий нарсаларни қолдириб ўтадилар.
АҚШ Махфий хизмати баёнотига кўра, у модданинг ғарбий қанотга қандай кириб келгани бўйича текширув ўтказилади. Тергов CCTV тасвирларини ўрганиш ва гиёҳванд моддалар топилган биноларга ким кириши мумкинлигини аниқлаш учун бинонинг кириш журналларини текширишни ўз ичига олади.
Эслатиб ўтамиз, шубҳали оқ кукун якшанба куни кечқурун бино бўйлаб экскурсия ўтказаётган АҚШ Махфий Хизмати (UCCC) ходимлари томонидан топилган.
Шундан сўнг, зудлик билан бинода эвакуация эълон қилинди, АҚШ президенти Жо Байден ўша пайтда Оқ уйда бўлмаган. The New York Post нашрининг ёзишича, кукун топилишидан бироз олдин, гиёҳванд моддалар ва коррупция можаролари билан танилган Хантер Байден Оқ уйда бўлган.