Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Департаментнинг Деҳқонобод тумани бўлими бошлиғи иштирокида авария содир бўлди
Кеча, 20 июнь куни Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида Департаментнинг туман бўлими бошлиғи бошқарувидаги машина иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Бу ҳақда Департамент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, соат 16:10 лар атрофида Деҳқонобод тумани “Қорашина” шаҳарчаси Термиз-Тошкент халқаро йўлида Департаментнинг Деҳқонобод туман бўлими бошлиғи Б.Ғ. ўзига бириктирилган “Nexia-3” русумли хизмат автотранспорт воситасида ҳаракатланиб келаётган вақтида қарама-қарши йўналишдаги фуқаро Ш.Ф. бошқарувидаги “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисасига учраган.
Шунингдек орқа томондан ҳаракатланиб келаётган фуқаро У.Ё. бошқарувидаги “Spark” русумли автотранспорт воситаси ҳам Б.Ғ. бошқарувидаги “Nexia-3” автомашинасига келиб урилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли суд тиббиёт экспертизалари ҳамда департамент ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланиб, Қашқадарё вилоят прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Экспертиза ҳамда хизмат текшируви натижасига кўра қўшимча ахборот берилиши кутиляпти.