Сўнгги янгиликлар
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Амударёнинг қуйи оқимида сув танқислиги кучайди. Бу Афғонистоннинг Қўштепага сув тортиб кетиши билан боғлиқ бўлиши мумкин
Аввалроқ, март-апрель ҳамда май ойининг 20 кунлигида Амударё қуйи оқимида кучли сув етишмовчилиги бўлгани ҳақида маълум қилинган эди.
Амударё ҳавзаси сув хўжалиги ташкилотининг ҳафталик ҳисоботига кўра, майнинг учинчи ўн кунлигида ҳам бу ҳодиса такрорланган. Туркманистоннинг Дашовуз вилояти, Ўзбекистоннинг Хоразм вилояти ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё қуйи оқимида кучли сув танқислиги кузатилган.
Майнинг учинчи ўн кунлигида дарёнинг Туркманистон қисмидаги қуйи оқимида дефицит 0.13 км.куб ёки сув олиш лимитининг 49% ини, Ўзбекистонда ундан ҳам кўпроқ – 0.39 км.куб ёки лимитнинг 65% ини ташкил этди.
Жорий йил ҳам суғориш даврида кетма-кет 4-йилдирки, Амударёнинг қуйи оқимида сув танқислиги сезиларли даражада юқори бўлмоқда. Унинг чўққиси апрел-май ойларига тўғри келмоқда. Буни дарёнинг қуйи оқимдаги сув танқислиги билан боғлиқ жиддий муаммолар кўпайиб бораётганида кўриш мумкин.
Туркманистоннинг Қорақум каналига ҳам мазкур давр учун тақсимот квоталарида белгиланган миқдордан кам сув Амударёдан "очиб юборилди". Масалан, квота прогнозлари бўйича 3.1 км.куб сув Қорақумга чиқарилиш кўзда тутилган бўлса, амалда унинг 2 км.куби каналга қўйиб юборилган.
Мазкур вазият Ўзбекистон томонида ҳам кузатилган. Туямўйин сув омборига тақсимот прогнозларидан қарийб 0.5 км.куб кам сув кириб келган. Амударёда сув олдинроқ ишлаб чиқилган гидропрогозларга мос эмас. Дарё қуйи ва ўрта оқимида кичик давр учун қарийиб 1.5 км.куб сув кам ҳосил бўлган.
Ҳозирги даврда гидропрогнозларни ўзини оқлаш даражасининг бу даражада юқори тафовутларда бўлиши дарёнинг юқори оқимида прогноз ишлаб чиқилишида кўзда тутилмаган бирор бир омил томон етаклайди. Бу омил юқори эҳтимол билан Афғонистон шимолида ҳали қуриб битказилмаган Қўштепа каналига сув тортиб кетиш билан боғлиқ вазиятга бориб тақалаши мумкин.